Жиззахда ОАВларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар беллашди
09 март 2020 г1 382Комментарии: 0
Жиззах вилоятида хотин-қизлар спортига қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, аёллар ўртасида ўтказиб келинаётган спорт мусобақалар йил сайин оммалашиб бормоқда.
Жиззах вилоят теннис кортида ўтказилган ана шундай мусобақалардан бири 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланиб “Спорт-саломатлик ва гўзаллик“ шиори остида оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида волейбол, шахмат, шашка ва спортнинг дартс тури бўйича ўзаро беллашди.
Жамоалар ўртасидаги беллашувда волейбол бўйича ғолиблик Жиззах вилояти телерадиокомпанияси жамоасига насиб этди. Шахмат беллашувида эса телерадиокомпания ходими Дилфуза Муродова ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолларидан Саида Умаралиева барчадан устун эканлигини намоён қилди. “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда“ газеталари ходимлари – Дилором Эгамқулова дартс, Гулноза Иброҳимова ва Ирода Маматқулова эса шашка бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиби ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.