» » Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)

Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)

28 март 2020 г 1 633 Комментарии: 0

Айни кунларда дунёнинг кўплаб мамлакатларини ташвишга солиб улгурган “Коронавирус” инфекциясининг тарқалиши барчамизни бирдек хушёрлик ва ҳамжиҳатликка чорламоқда. Мамлакатимизда ушбу инфекциянинг тарқалишини олдини олиш борасида барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жиззах вилоятидаги шаҳар ва туманларда ҳам инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари кенгайтирилди.

Юртимиздаги карантин ҳолати муносабити билан бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келишининг олдини олиш юзасидан мутасаддилар доимий назорат олиб бормоқдалар.

Шу билан бирга, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ташаббуси ва бошчилигида аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Шароф Рашидов, Зарбдор, Зомин ҳамда Янгиобод туманларининг чекка ҳудудларида ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда оиласида ногиронлиги бор хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ташрифлар чоғида оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқоблар тарқатилди.

Шу билан бирга, уларга ҳукуматимиз томонидан қатъий белгиланган карантин қоидаларига амал қилишлари, ўз ва яқинлари саломатлигини асраш мақсадида зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслик, тозалик ва гигиена қоидаларига риоя этишлари тушунтирилиб, ортиқча ваҳималарсиз, ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган ҳолда бу синовларни бирдамлик билан енгиб ўтишда барча ҳамжиҳатликка чақирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!