Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тугатилаётган коллежлар биносидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
12 июль 2018 г 2 807 Комментарии: 0
Жиззах вилоятидаги Арнасой компютер технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаолияти тугатиладими?
Туман марказидан 25 километр олисда – Дўстлик қишлоғида жойлашган ушбу замонавий иншоотдан қандай мақсадда фойдаланса бўлади?
Иншоотдан мактаб, мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланишгақишлоқда эҳтиёж йўқ, устига устак бунинг учун масофа ҳам бирмунча узоқликқилади. Аммо бу иншоот бўш қолади, дегани эмас. Ҳозирча ҳудуддаги 7-, 16- ва 17-умумтаълим мактаблари учун ўқув ишлаб чиқариш марказига айлантириш таклифқилинаётир.
Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратиш мақсадида коллеж биносини туманҳокимлиги балансига ўтказиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун инвестиция киритиш шарти билан бирор тадбиркорга текинга бериш ҳам мумкин.
Вилоятда Президентимизнинг 2018 йил 25 январьдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 мартдаги йиғилиши баёни асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш масаласи тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, 9-синф битирувчиларини 11 йиллик таълим билан қамраб олиш, касб-ҳунар коллежларида кадрларни мақсадли тайёрлаш ва келгусида уларни иш билан таъминлаш масаласи ҳисоб-китоб қилинди. Соҳалар ва касблар кесимида ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф таҳлил қилиниб, касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳига таклифлар тақдим этилди.
– Ишчи гуруҳ хулосалари асосида вилоятдаги 78 касб-ҳунар коллежидан 33 тасининг фаолияти давом эттирилиши таклиф қилинаётир, – дейди вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров. – Жумладан, фаолияти давом эттириладиган касб-ҳунар коллежининг 17 тасини вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказиш, 16 таси кўп тармоқли таълим муассасаси сифатида фаолият юритиши бўйича таклифлар тайёрланди. Уларни тайёрлашда ҳудудда ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, иқтисодиётнинг бугунги ва келажакда ривожланиш истиқболлари ҳисобга олинди. Хусусан, вилоятда барпо этилаётган «Узбекистан Пеугеот Cитроэн Аутомотиве» заводини кадрлар билан таъминлаш мақсадида Жиззах транспорт алоқа касб-ҳунар коллежи «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти тасарруфига, Жиззах нефтьни қайта ишлаш корхонасиқурилаётгани ҳисобга олиниб Ш.Рашидов маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт коллежини «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тасарруфига ўтказиш таклифлари ишлаб чиқилди.
Коллежларнинг бир қатор вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, банклар ва йирик корхоналар – кадрлар буюртмачилари тасарруфига ўтказилиши янги, энг зарур ва ёшлар учун қизиқарли бўлган касб эгаларини тайёрлаш имконини беради. Бир қатор вазирлик, идора ва бошқа иш берувчилар энди кадрларни тайёрлаш билан ҳам ўзлари шуғулланиши мўлжалланмоқда.
Коллежларнинг бир қисмини кўп тармоқли таълим муассасаси сифатида сақлабқолиш бўйича хулоса тайёрлашда ҳам ҳудуддаги кадрларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқилди. Бунда ҳам кадрлар тайёрлашнинг энг мақбул йўналиш ва шаклларига эътибор қаратилмоқда.
Фаолияти якунланиши мўлжалланаётган 37 таълим муассасасининг бино ва иншоотларидан, мол-мулкидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида уларга умумий ўрта таълим мактаблари ва ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини жойлаштириш бўйича ҳам аниқ таклифлар тайёрланди.
Аҳоли гавжум ҳудудларда жойлашган касб-ҳунар коллежларининг бўшаётган биноларига эҳтиёж катта. «Қўйнидан тўкилса, қўнжига» деганларидек, замонавий лойиҳа асосида таълим муассасасига мўлжаллаб қурилган бу бинолар 11 йиллик таълимга ўтилиши муносабати билан ўқувчилар сони ортаётган мактабларга жуда асқотади. Айниқса, икки-уч навбатда ўқитилаётган мактабларга катта қулайлик бўлади. Масалан, Ғаллаорол шаҳри Олимлар маҳалласидаги 16-умумтаълим мактабининг 320 ўринга мўлжалланган биносида 740 ўқувчи таълим олмоқда.Ҳудуддаги фаолиятини якунлаш таклиф этилаётган иқтисодиёт коллежи бино ва иншоотларининг ушбу мактабга берилиши мавжуд муаммони ҳал этишнинг мақбул йўли экани кўриниб турибди.
Шунинг учун ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш жараёнида айнан таълим муассасаларининг эҳтиёжи, ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш истиқболлари, демографик жараён, бола сонининг ўсиши каби омиллар аниқ ҳисобга олинди. Шунга кўра, фаолияти якунланиши мўлжалланаётган коллежлар иншоотларининг асосий қисми – 33 тасини умумий ўрта таълим мактабларига бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Таклифларни тайёрлашда аҳоли манзилларидан четда жойлашган, ўқувчилар келиб кетиши қийин бўлган касб-ҳунар коллежлари биноларидан келажакда мактаб ёки мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқэмаслиги ҳисобга олинмоқда.
Айни пайтда мавжуд омиллар эътиборга олинмасдан қоқ дала ўртасида барпо этилган касб-ҳунар коллежлари ҳам учрайди. Бундай коллежлар фаолиятини ўзгартириш, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрланди. Юқорида зикр этилган Арнасой ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш коллежи умумтаълим мактабларининг ўқув ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилаётган тўртта коллеждан биридир.
Худди шундай Бахмал ахборот технологиялари, Зомин мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежлари иншоотларини ҳам ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига айлантириш мўлжалланаётир. Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида мактаблар учун ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этишдан ташқари иншоотнинг бир қисмига Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқинингҳудудий кенгашларини жойлаштириш таклиф этилди.
Бироқ, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш билан ушбу иншоотларқувватидан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун коллеж биносини туман хокимликлари балансига ўтказиб, тадбиркорларга инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «0» қийматда сотиш таклифи ҳам мақбул ечимлардан биридир.
Тошқул Бекназаров, ЎзА
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!