Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга бағишланган брифинг ўтказилди
01 апрель 2020 г 1 314 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида жойлашган Жиззах вилоятида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш Штабида вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган брифинг ўтказилди.
Мазкур тадбир мувофиқлаштириш штаби аъзолари, мутасадди ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилди.
Брифинг давомида ОАВ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш, вилоятда аҳолининг санитария - эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда ташкилот, идора ва муассасалар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда Қарор билан келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.
Сир эмас, аҳоли орасида кўплаб дорихоналарда тиббий ниқоблар йўқлиги, бозорларда нархларнинг ошиши, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш тартиби, карантинда уйда қолаётган ходимлар иш ҳақи бўйича турли саволлар пайдо бўлмоқда.
Брифинг қатнашчилари ушбу жиҳатларга тўхталар экан, биринчи навбатдаги дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмларнинг (дезинфекция воситалари ва бошқалар) аҳолига қатъий белгиланган нархларда узлуксиз етказиб берилишини назорат қилинишимаълум қилинди.
Аҳолининг реал дарамодлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга ойлик иш ҳақлари узлуксиз ва ўз вақтида тўланишини таъминлаб борилади. Республикадаги бандлик даражаси тушиб кетмаслиги бўйича аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалга оширилади.
Давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имконқадар “онлайн” режимга ўтказилади.
Брифингда қарорнинг шу каби барча жиҳатлари тушунтирилибгина қолмай, қарор ижроси шахсан Бош вазир назоратида эканлиги қайд этиб ўтилди.
Жиззах вилояти Мувофиқлаштирувчи штаби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!