Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти аҳолиси диққатига!
03 апрель 2020 г 1 569 Комментарии: 0
Ҳурматли Жиззах вилояти аҳли! Бугун дунё миқёсида барчани бирдек хавотирга солаётган ўша кўринмас душман COVID-19 га қарши кураш кетар экан, бу борада мамлакатимизда ҳам қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Бу ҳаракатларнинг барчасида мамлакатимиз ҳудудида COVID-19 вирусининг авж олишига ва касалликни тарқатувчисига айланишига йўл қўймаслик, аҳолини бу юқумли касалликдан ҳимоя қилиш муҳимдир.
Бугун халқимизнинг қадриятларимизга мос тарзда бундай кунда оғир шароитда яшаётган фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш истагида бўлган юридик ва жисмоний шахслар диққатига:
Тадбиркорлар ҳамда фуқаролар томонидан ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж учун зарур маҳсулотларни яъни ҳайрия маҳсулотларини йиғиш ва тарқатишни тизимли ва манзилли равишда ташкил этиш мақсадида Республикамиз бўйлаб “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказ”лари ташкил этилди.
Шу муносабат билан Жиззах вилоятида ҳам мазкур марказ ўз фаолиятини бошлаганлигини маълум қиламиз.
Эндиликда сиз ўз хайр-эҳсонингизни мана шу марказ орқали албатта ҳақиқатан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга тақдим этишингиз мумкин. Бу орқали сизнинг саломатлигингиз ҳамда аҳоли саломатлиги ҳам назорат қилинган ҳолда хавфсиз усулда амалга оширилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз ҳомийлик ёрдамини бериш истагида бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки ана шундай ёрдамга муҳтож фуқароларимиз қуйидаги 1197 ишонч рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Жиззах вилоят “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази” манзили, Жиззах шаҳар “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини, Ислом Каримов шоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган “Нуронийлар маскани” биноси.
Мурожаат учун тел: 1197, (72)226-65-07, 226-31-88
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!