Жиззахда инспекция ходимларига хизмат машиналари топширилди
13 июль 2018 г3 007Комментарии: 0
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларига хизмат машиналари топширилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари енгил автомобиллар билан таъминланиши улар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хизмат машиналарини тантанали топшириш маросимида аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим шарти бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инспекция ходимлари зиммасига катта масъулият юклатилгани таъкидланди.
Шундан сўнг, инспекциянинг бошқарма ва бўлимлари масъулларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомашиналар калити тантанали топширилди.