Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ЖИЗЗАХЛИК ҚУТҚАРУВЧИЛАР ЁРДАМГА ШОШИЛИШДИ
02 май 2020 г 1 703 Комментарии: 0
Сирдарё вилоятида рўй берган нохуш ҳолат барчамизни жипслашиб, бир тан-у жон бўлиб ҳаракат қилишни талаб қилмоқда.
Табиий офат натижасида тошқин хавфи туғилган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш, сув остида қолган жойларда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа тезкор хизматлар ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Қидирув-қутқарув ишларига Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 125 нафар қутқарувчи ва 10 га яқин техника жалб қилинган бўлиб, ҳозирда улар Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Оқ олтин туманларидаги аҳоли яшаш пунктларида хизмат олиб боришмоқда. Тошқин канал ва ариқлар сувлари ҳажмини кескин ошириб, кўприклар ва бошқа ўтказгичларга жиддий зарар етказди. Тошқин остида қолган ҳудудларда қайиқлардан фойдаланилмоқда.
Шунингдек, вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида махсус штаблар ташкил этилган бўлиб, ҳудудлардаги мактаб, коллеж, хусусий корхона ва аҳоли яшаш хонадонларига фуқароларни жойлашитирш чоралари кўрилмоқда. Биргина Пахтакор туманига Оқ олтин туманидан 3075 нафар фуқаро қабул қилиниб, улар учун барча шароитлар яратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!