» » Жиззахда тинчлик — ёшлар нигоҳида

Жиззахда тинчлик — ёшлар нигоҳида

16 июль 2018 г 2 907 Комментарии: 0

"Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятимизнинг чеккаҳудудларидан бири бўлмиш, Юртбошимиз ташаббуси билан "Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик, яратувчанлик ва ободончилик ишлари олиб борилганДўстлик туманининг "Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маданият саройида касб-ҳунар келлежлари талабалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Тинчлик — ёшлар нигоҳида” мавзусига бағишланган расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистон "Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудирлари Муҳаммаджон Джўраев, Райҳона Ўрманова, ёшлар сиёсати масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари,партиянинг вилоят Кенгаши фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ориф Шукуров, партиянинг вилоят Кенгаши раиси

- Кўргазмани ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда тинч ва осуда ҳаётимиз барқарорлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилаётгани, Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва фаровонликни асраб-авайлашгаҳар бир фуқаро маъсул экани, айниқса, бу борада ёшларнинг маъсулиятини янада оширишдан иборатдир.

Кўргазмада юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш, тўкинлиги ва ободлигини таъминлаш, миллатимизга ёт ғояларга қарши курашиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, бугунги ёшларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб вояга етаётганликлари ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!