» » Жиззахда туризм соҳаси вакиллари томонидан Сардобаликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

Жиззахда туризм соҳаси вакиллари томонидан Сардобаликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

06 май 2020 г 1 612 Комментарии: 0

2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонидан сув сизиб чиқиши оқибатида ҳудудда яшовчи ахоли хонадонларига, ижтимоий соҳа объектларига зарар етишига ҳамда чорва молларининг нобуд бўлишига олиб келди.

Илк кунлардан бошлаб республика ҳудудларидан инсонпарварлик ёрдами жўнатилиб, талофот кўрган аҳоли моддий-маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Ўз ўрнида Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан хам “Сирдарё биз сиз билан биргамиз!” шиори остида Сардоба туманидаги тошқиндан жабр кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

 

Сардобаликлар бошига тушган бу қийинчиликлар, нафақат улар учун балким бутун ҳалқимиз учун синов бўлди. Албатта ишонамизки яқин орада бу қийинчиликларнинг бари ортда қолади. Зеро мухтарам юртбошимизнинг “Бу — энди бир кўргулик. Бир нарсани билингларки, токи сизларнинг хонадонларингизни саранжом қилиб, кўпларингизни янги уйларга кўчирмагунча мен тинчимайман” деган гаплари ушбу синовли кунларда янада бирлашишга ва бу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишимизда катта куч бўла олади. Бу каби хайрли ишлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. – дейди туризмни ривожлантириш бошқармасининг бўлим бошлиғи Шохрух Абдимуродов.

   Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Шаҳноза Ҳасанова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!