Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда анъаналар бардавомлиги давом этмоқда
17 июль 2018 г 2 656 Комментарии: 0
Табиятнинг беназр гўзаллиги киши қалбида ўчмас из қолдирса, ушбу гўзаллик атрофида жам бўлиб дийдорлашув инсонни эзгулик ва комилликка етаклайди.
Бокира она табиятқўйнида, она ватанни мадҳ этувчи назм ва наволар,қалблардаги титроқни уйғотиб, меҳр-муҳаббатни бахшида этади. Ижодкорлар наздида бу шеърият гулшани, наво гулшанидир. ЎзМТДП Арнасой туман Кенгашиқошидаги "Ижод чашмаси” клуби аъзолари бугун эрта тонгдан мусаффо осмон остида булбуллар хониши ҳамоҳангида Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙда Пўлат ота сўлим боғида илк учрашувини ташкил қилди.
Арнасой тумани ижодкорлари ўртасидаги ижодий дийдорлашув мисли мушоира тарзда баҳру-байтга айланиб кетди. Унда эндина шеъриятга кириб келган ёшлар қатори Барчиной Юсупова, Гулсанам Хасанова, Асалой Саидова ҳамда "Беғубор болалик” номли китоби чоп этилган Жасмина Сафароваларнинг ижод намуналари тингланди.
Айниқса, Асалой Саидованинг "Ўрик гули” дея ном олган шеърий сатрларида киши қалбида адабиёт бўстони орқали ўчмас из қолдирган икки буюк шоирнинг бир-бирига бўлган самимий муҳаббатини тараннум этиб ижодкорларнингқалбида буюк шоирларга бўлган муҳаббат туйғусини уйғотди десам муболаға бўлмайди.
Ўрик гули
Ўрик гулларига пайваста кўнглим ,
Ошиқлик гаштидан минг бир ҳаяжон.
Мискин ҳаёлларга бермайин ҳалал,
Боғларга термулар Ҳамид Олимжон.
Ҳар куртак новдасин барглари аро,
Ўйнаб учаётир беғубор еллар.
Зулфиянинг сочига тақиб қўйиш чун,
Саралаб термоқда анвойи гуллар.
Турфа гуллар ичра сен бўлдинг танхо,
Оташин шоирнинг меҳридан унган.
Боғлар ҳусни единг, ей ўрик гули ,
Новдалар қошига ярашиб турган.
Менга илҳом берган сен ўрик гули ,
Муҳаббат қўшиғим рамзи бўлиб қол
Баҳорнинг куйчиси икки шоирнинг,
Руҳларин шод айлаб қучоғингга ол.
– Бугунги кунда истеъдод эгаларини кашф қилиш, уларнинг иқтидорларини намойиш этишдан бошланади. Бу эса уларни эртанги кунига бўлган ишончининг шаклланишида туртки бўлиши табий ҳол. Чунки бундан илҳомланиб завқ олади ва ўзини шу юрт учун керакли инсон эканлигини ҳис қилиб, изланишда давом этади.- дейди Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Рустам Нурматов.
Албатда ёшларнинг бу каби ижодий учрашувлари замирида, буюк ёзувчиларимиз, буюк шоирларимиздан бизгача етиб сайқал топиб келаётган анъаналар бардовомлигини таъминлашдан иборатдир.
Фарида Авазова
ЎзМТДП Арнасой туман партия
ташкилотиКенгаши Ижроия
Қўмитаси етакчи мутахассис –ижрочи котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!