» » Жорий йилнинг 1-чорагида Жиззах вилояти чакана товар айланмаси таркиби

Жорий йилнинг 1-чорагида Жиззах вилояти чакана товар айланмаси таркиби

12 май 2020 г 1 267 Комментарии: 0

2019 йил 9 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан 2020 йилнинг январь-март ойларида истеъмол бозори таркиби ўрганилди.

Чакана савдо айланмаси 2020 йилнинг январь-март ойларида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга ошди.

Йирик корхоналарнинг чакана товар айланмасидаги улуши 12,9 фоизни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг чакана савдо товар айланмасидаги  улуши 87,1 фоизни ташкил этди.

Вилоятимизнинг чакана савдо айланмасида энг катта улушга эга ҳудуд Жиззах шаҳри (чакана товар айланмаси 400,4 млрд. сўм) хисобланади. Қолган барча ҳудудларда ҳам  2019 йил январь-март ойларига нисбатан сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Қайд этиш жоизки Арнасой (43,1 млрд. сўм),  Бахмал (199,1 млрд. сўм), Ғаллаорол (132,9 млрд. сўм), Шароф Рашидов (211,8 млрд. сўм), Дўстлик (60,9 млрд. сўм), Зомин (304,2 млрд. сўм), Зарбдор (57,2 млрд. сўм), Зафаробод (34,1 млрд. сўм), Мирзачўл (48,9 млрд. сўм), Пахтакор (72,8 млрд. сўм), Фориш (71,5 млрд. сўм), Янгиобод (19,2 млрд. сўм), туманлари чакана товар айланмасини ташкил этган.

Вилоят бўйича чакана товар айланмаси ахоли жон бошига ўртача 1195,5 минг сўмга тўғри келмоқда. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига (1028,6 минг. сўм) нисбатан 3,9 фоизга ошган.

Жиззах вилоят статистика бошқармаси

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо

статистикаси бўлими бошлиғи М.Ибрагимов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!