Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Кибермакондан фойдаланувчи террорчи ва экстремистлар
17 июль 2018 г 2 694 Комментарии: 0
Сўнгги вақтларда экстремистларнинг фаолиятлари, амалга ошираётган хунрезликлари ҳақидаги маълумотлар қисқа фурсатда, шиддат билан дунё бўйлаб тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг эътиборини ўзига тортиб олмоқда.
Айтиш керакки, ушбу воқеалар негизида авваллари кузатилмаган геосиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ахборот аҳамиятига эга бўлган ўзига хос янги ҳодисалар ҳам борки, бу сиёсатчилар, социологлар, диншунослар, журналистлар каби бир қатор соҳа мутахассислари олдига янги тадқиқот мавзуларини кўндаланг қилиб қўймоқда.
Биз ёритмоқчи бўлган масала, жангарилар ўз мақсадлари йўлида Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларининг хизматларидан устамонлик билан қай даражада фойдаланаётгани, киберкенгликда кечаётганғоявий кураш, унинг инсонлар онги ва дунёқарашига таъсириҳақидадир.
Ҳатто улар томонидан интернет саҳифалари орқали юклаб олиш учун қизиқарли бўлган журнал ва газеталардан фойдаланган ҳолдақўлбола бомба тайёрлашни ўргатувчи ва жиҳод амалларини қандай бажариш тўғрисида кўрсатмалар берилаётгани учраб турибди.
Биргина «Ал-Қоида» террористик ташкилотини оладиган бўлсак, ўз тарғиботининг 99% ни интернет орқали амалга ошириб келганига гувоҳ бўламиз.
Жумлдан, Ал-Қоида террорчилари интернет тармоғида ўз аъзолари билан алоқа ўрнатиб террорчилик амалиётларини режалаштирганининг ўзи улар ижтимоий тармоқва интернетдан қай даражада устаомонлик билан фойланишлариникўрсатмоқда.
Улар интернетдаги спорт мавзусидаги ҳангомалар бурчаклари¸ веб-конференциялари ва порнографик саҳифаларда яширмоқда. Бунда улар махсус шифрлардан фойдаланишмоқдалар мутахассис бўлмаганлар шифр ортига яширилган маълумотарни кўра олишмайди.
Бўлажак терактларга оид тафсилотлар бутун интернет бўйлаб ёйилган кўринишда сақланмоқда ва сирли кодларни билган террор ташкилотининг аъзоларигина уларни бир жойга жамлаб улар билан танишиш имконига эга.
Бундан ташқари,ҳозирги кунда аёлларни жиҳод қилишликка чақирувчи гуруҳлар пайдо бўлгани, улар интернет орқали ёш қизларни алдаб бахтли қиламан деб бошини айлантириб, ўз олдига чақириб никоҳлаб, бирга жиҳод қилишга олиб кетишмоқда.
Бундай холатлар бизга қўшни бўлган давлатларда ошкора амалга оширилаётгани инсонни таажжублантиради, қозоқ жангарилари деб ном олган шахслар томонидан интернет орқали Қозоғистонда истиқомат қилаётган мусулмонларни жиҳод қилишга чақириб. «Биродарларим, агар сиз ҳақиқий мусулмон бўлсангиз, Сурия, Фаластин ва Ливандаги биродарларимизнинг кулфатини тушунишингиз керак. Сизларни мужоҳидларгақўшилишингизни ва уйқудан уйғонишингизга чақираман»,- деган сўзлар билан қозоқ раҳбарияти орасида ҳар хил тушунмаовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Шу билан бирга, «Ўзбекистон исломий ҳаракати» (ЎИҲ) Furqon.com саҳифаси орқали олиб бораётган амалиётларини, мақолалар, видео ва аудиолавҳаларни тарқатиб келмоқда.
«Исломий Жиҳод Иттифоқи» (ИЖИ) гуруҳига тегишли sodiqlar.com саҳифасида ҳам шу мавзуда маълумотлар тарқатиб келинмоқда.
ЎИҲ ва ИЖИ сингари гуруҳлар интернетнинг муҳим тарғибот қуроли эканини яхши билишади ва ундан фаол қатнашмоқда.
Кўплаб мутахассисларнинг қайд этишларича, жангарилар тарқатган баъзи видеолавҳалар юқори савияда, профессионал тарзда тайёрланган. Айрим таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар тақдим этаётган қулайлик боис бундай сифатли видеолавҳалар жангариларга арзон баҳога тушмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу видеолавҳаларни тайёрлаётганлар муайян малакага эга бўлган европалик ёшлардир. Биргина ажабланарли тарафи шундаки, мазкур юқори сифатга эга бўлган маҳсулотнинг жангариларга тегишлилигидир.
Экспертларнинг фикрича, Интернетдаги экстремизм масалалари, террористлар олиб бораётган тарғиботининг янги, яъни XXI аср маҳсулидир. "Ҳар сафар жангарилар томонидан янги видеолавҳа намойиш этилганида, аввалгисидан фарққилиниши кўзга ташланмоқда. Жангарилар ўзлари тайёрлаган маҳсулот халқаро жамоатчиликка қандай таъсир этганини кузатиб, шунга яраша иш тутмоқдалар. Эътибор билан қаралса, жангарилар тарқатган сўнгги видеолавҳаларда одам сўйиш тасвирлари йўқ. Чунки улар бу ваҳший тасвирларни халқаро ОАВлари уларга қарши ишлатаётганини тушуниб етдилар. Шундай бўлсада, жангариларнинг қурбонлари акс этган тасвирлардан тарғибот мақсадида ҳали-ҳануз фойдаланилмоқда”.
Баъзи маълумотларга кўра, янги пайдо бўлган террорчи ташкилотлар фаолияти олдинги гуруҳларнинг иш услубини жиддий ўрганиб, у йўл қўйган хатоларни такрорламасликка қарор қилмоқдалар. Масалан бундан бир неча йил аввал ИШИД деб ном олган жангарилар Суриядек катта ҳудудни яхши қурол-аслаҳага эга бўлгани сабабли қўлга киритмади, аксинча, уларнинг бу муваффақияти улар томонидан олиб борилган самарали ғоявий ва илоҳий ташвиқотларининг махсулидир.
Дарвоқе, замонавий ахборот-коммуникаиция технологияларининг шиддат биланҳаётимизга кириб келиши ахборотнинг кенг қамровда қулай ва эркин ёйилишига хизмат қилмоқда. Аммо, танганинг иккинчи томони бўлгани каби, ахборот технологиялари имкониятларида "унумли” фойдаланаётган қонунбузарлар ҳам йўқэмас.
Мўъжазгина "флешка”, қўл телефони ёки дискка ўнлаб, юзлаб диний адабиётлар жо бўлишини инобатга олсак, сохта диншуносларнинг диний адабиётларни қўл юклари орасига яширганча олиб кириб, таваккал қилишларига эндиликда ҳожатқолмаяпти.
Диний-экстремистик ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда исломни энг қадимги кўринишида тиклаш ғояси ниқоби остида ҳаракатқилмоқдалар. Ўзларининг Ўзбекистондаги мавжуд конституциявий тузумни ағдариб ташлаш бўйича жиноий ниятларига эришиш учун улар, кейинчалик қўпорувчилик-террорчилик амалларини содир этиш, кенг миқёсдаги яширин бўғинларни яратиш, аҳоли норозилиги, мавжуд қонунларга, шунингдек, ҳокимият ва бошқарув идораларига бўйсунмаслик ҳолларини уюштириш вазифалари билан республикага ташлаш мақсадларида Тожикистон, Россия Федерацияси (Чеченистон), Афғонистон, Покистон ва бошқа мамлакатлар ҳудудида жойлашган лагерларида жангарилар,ғоячи-эмиссарлар, ёлловчиларни тайёрламоқдалар.
Диний экстремизмга ғояларига мойил шахсларни қуйидагича аниқлаш мумкин:
Психологик алоҳида хусусиятлар:
тушкунлик, сиқилганлик, чорасизлик, қурқув ва ишончсизликни салбий хис қилиш;
ўзига юқори баҳо бериши ёки аксинча алоҳида ўз ўрнига эга эмаслик;
ғоявий вакуум ёки ғоявий нобарқарорлик, суст ватанпарварлик ва ақл-идрокнинг пастлиги;
доимий ёлғизликни хис этиш ва давлат сиёсий тизими, раҳбарлар ҳарбийқўмондонлар ва бошлиқларданэмоциональ ранжиш.
зўравонликка йўналган, ёқмайдиган ҳамма нарсага ёвузларча муомилада бўлиш;
ижтимоий муносабатларни йўлга қўйишдаги камчиликлар, ҳарбий коллективга кўникишдаги қийинчиликлар,муайян ёлғизлик ва одамовиликни англатади;
шахсий дунёқарашнинг мавжуд эмаслиги, ишончни осон ўзгариши ва якка тартибдаги суҳбат ва мунозараларда ғоявий қарашларини турғун эмаслиги;
доимий моддий (қарзлар, кредитлар) ва маиший (қониқарсиз яшаш шароити, оилавий бесаранжомлик) муоммоларни мавжудлиги.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки диний-экстремистлар мақсадларини амалга ошириш учун асосан ислом динининг дастлабки холатини тиклаш ғояси ниқоби остида ҳаракат қилмоқдалар. Улар мавжуд конституциявий тузумни ағдариб ташлаш, нотинчликлар келтириб чиқариш ва бошқа ёвузликларни ташкиллаштириш бўйича жиноий ниятларига эришиш учун, ушбу вазифаларини амалга оширишга ҳар доим янги-янги шахсларни жалб қилишга харакат қиладилар. Ўзларининнг ташвиқот ва тарғибот усулларини такомиллаштириб боради. Улар ҳар доимгидек зулматга бошловчи йўлларидан қайтмайдилар, қайта олмайдиларҳам, сабаби уларни кўринмас кучлар бошқармоқда, улардан ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишда қўғирчоқ сифатида фойдаланмоқдалар.
Шунингдек, жамоатчилик назорати имкониятларидан мақбул ҳолда фойдаланиб экстремистик гуруҳларга қарши доимий фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш,экстремистларнинг фаолияти ва ниятлари тўғpисидаги маълумотларнинг олиш ва уларнинг душманлик ниятларини ўз вақтида бартараф этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Аҳаджон Хусанов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!