» » Жиззах шаҳар 2-сектор ҳудудида мингдан ошиқ иш ўрни яратилади

Жиззах шаҳар 2-сектор ҳудудида мингдан ошиқ иш ўрни яратилади

16 май 2020 г 1 192 Комментарии: 0

Жорий  йилнинг биринчи ярмида Жиззах шаҳридаги 2-сектор ҳудудида 1303 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бунинг аниқ ҳисоб-китоби борми?

Ҳудудда қурилаётган кўп қаватли уйлар ва йўлларни таъмирлаш бўйича 14 та лойиҳа мавжуд бўлиб, уларни амалга ошириш орқали 683 нафар фуқаро иш билан таъминланади. Ҳудудда 96 та саноат корхонаси мавжуд. “Шароф Рашидов” тўқимачилик корхонасида 34 та вакант иш ўринлари мавжудлиги аниқланди. Бошқа корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳам ўрганилиб, уларга фуқароларни ишга жалб этиш амалга оширилмоқда.

Сайҳон маҳалласида ҳар бир фуқарога боғдорчилик учун 0.5 ГА дан жами 15 га ер майдони ажратилган. Уларга фуқароларни бириктириш орқали 30 нафар фуқарони иш билан таъминлаш имкони мавжуд. Шунингдек, фермер хўжаликларининг ер майдонига қараб яна 46 нафар фуқарони иш билан таъминлаш имкони бор.

2020 йилги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали 40 та иш ўрни яратиш мумкин. Томорқаларга субсидия бериш орқали 40 та, жамоат ишларига  жалб этиш орқали 430 та иш ўрни яратилади.

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан иш ўринлари яратиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

                                              Феруз Бекмуҳаммедов,

                                            Жиззах шаҳар прокуратураси ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!