Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда вилоят ҳокими ўринбосари О.Ашурматов иштирокидаги йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди
16 май 2020 г 1 213 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари О.Ашурматовнинг Янгиобод туманига ташрифи давомида 2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар натижадорлиги ҳамда мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан туман ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ўринбосари ҳамда тумандаги 48 нафар ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишни туман ҳокими И.Матиев очиб берди ва кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, туманда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, бунда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишида лойиҳа ташаббускорлари, мутасадди давлат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари томонидан кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги ҳамда уларнинг шахсий масъулияти тўғрисида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Туманда 2020-2021 йилларда умумий қиймати 390,7 млрд сўм бўлган 69 та инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда бунинг натижасида 1342 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Жумладан, умумий қиймати 78,2 млрд сўмлик 17 та узумчилик, 27,0 млрд сўмлик 1 та пиллачилик кластери ташкил этиш, қиймати 3,6 млрд сўм бўлган 3 та замонавий иссиқхона ташкил этиш, қиймати 10,7 млрд сумлик 22 та та боғдорчиликни ташкил этиш, қиймати 49,9 млрд сўмлик 10 та чорвачилик комплекси ташкил этиш, қиймати 41.4 млрд сўмлик 3 та паррандачиликни ривожлантириш, қиймати 930 млн.сўмлик асаларичиликни ривожлантириш, қиймати 78,0 млрд сўм бўлган 7 та қуёнчилик, балиқчилик, музлатгичли сиғим, мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш, қиймати 100,8 млрд сўм бўлган 1 та уруғчилик кластерини ташкил этиш каби инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Йиғилиш давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ашурматов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йилдаги ПҚ-4700 сонли қарори мазмуни билан қисқача таништириб, мазкур қарор ижроси юзасидан туманда амалга оширилиши керак булган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, туманда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Шу билан бирга, туманда барча соҳаларда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишида лойиҳа ташаббускорлари, мутасадди давлат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари томонидан кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги ҳамда уларнинг шахсий масъулияти юзасидан йўл қўйилган ютуқ ва камчиликлар тўғрисида фикр билдириб, мутасадди ташкилот, корхона ва муассасаларга ҳамда лойиҳа ташаббускорларига келгусида амалга ошириши лозим бўлган вазифа, топшириқларни аниқ ҳисоб-китоблар асосида тушунтирди.
Жумладан, инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилишида тижорат банклари томонидан ажратилиши керак бўлган банк кредитлари ажратилишида юзага келаётган муаммоларни белгиланган муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш давомида кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!