» » Ғаллаороллик пиллакорлар жорий йилда 67 тонна сифатли пилла етиштиришни ният қилишган

Ғаллаороллик пиллакорлар жорий йилда 67 тонна сифатли пилла етиштиришни ният қилишган

25 май 2020 г 1 249 Комментарии: 0

Ғаллаороллик пиллакорлар жорий йилда 67 тонна сифатли пилла етиштиришни ният қилишган. Шу мақсадда фермер ҳамда касаначиларга 1210 қути хориждан келтирилган ипак қурти тарқатилиб, айни кунда 1041 та хонадонда парвариш ишлари олиб борилмоқда.

— Пиллакорларимиз йилнинг биринчи ҳосилидан баракали хирмон уйиш мақсадида сидқидилдан меҳнат қилишаяпти, —дейди туман "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Акбар Абдусаматов. — Уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир қути ҳисобига 200 минг сўмдан бўнак тарқатилиб, етарли шароит яратилди. Саноқли кунлардан сўнг ҳосилни териб олишга киришамиз.

75 баҳорни қаршилаётган Анзират она Тожибоева 40 йилдан буён ипак қурти боқади. Бу йил ҳам илғор пиллакор оила аъзолари билан 2 қути ипак қуртини парваришламоқда. Айни кунда қуртлар "дастага" чиқиб, ипак ўрашга киришди. Улар қабул масканига 150 килограмм сифатли кумуш тола топшириш ниятида ишни сусайтирмаяптилар. Уларнинг мақсадлари улуғ.

"Мирзабулоқ" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи касаначи Клара Саидқулова ҳам қарамоғидаги 2 қути ипак қуртидан мўл ҳосил етиштиришни кўзлаб меҳнат қилмоқда.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!