» » Жиззахда “Аёллар маркази” фаолияти самарали бўлмоқда

Жиззахда “Аёллар маркази” фаолияти самарали бўлмоқда

19 июль 2018 г 3 171 Комментарии: 0

Жиззах вилоят “Аёллар маркази” хотин-қизлар ижтимоий – иқтисодий кўмак маркази томонидан “Баркамол авлод келажаги” лойиҳаси доирасида “Эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳақида учрашув ўтказилди.

Учрашув вилоят “Аёллар маркази” хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий кўмак маркази томонидан “Баркамол авлод  келажаги” номли лойиҳа асосида “А.Навоий” МФЙдаги  мактаб мажлислар залида “Эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳақида “А.Навоий” ва “Ҳ.Олимжон” МФЙ хотин-қизлари билан ўтказилди.

  Тадбирда маҳалла вакилларидан ташқари гинеколог ва психолог  шифокорлари жалб этилди.

Шифокор Сатторова Малохат гинеколог:

-Кўпинча келинларнинг оиладаги мавқеи паст даражада эга бўлади ва улар кўпроқ оилавий  ишларни бажарадилар. Табиийки 16-17 ёшли қизнинг жисми ҳали бундай оғир ишларни бажаришга тайёр бўлмайди. Қизлар бу ёшда маънавий жиҳатдан ҳам оила муносабатларига тайёр бўлмайди. Ёш турмушга чиққан келинларнинг  ҳомиладор бўлиши тос суяклари кичкина бўлганлиги сабабли хавфлидир. Қизларнинг оилавий ҳаётга жисмонан, руҳан, маънан, репродуктив ва жинсий ҳаёт маданиятига тайёр бўлмаган ҳолда эрта турмуш оилаларда ажралишларнинг кўпайиши дастлабки 5 йил давомида рўй беради, туғиш пайтида мураккабликлар: туғиш ва ҳомиладорлик ўртасидаги оралиқ муддатининг қисқариши, биринчи марта туғаётган ва 20 ёшгача бўлган ёш аёллар ўртасида ўлимнинг кўпайиши кузатилишига олиб келмоқда.

Раджабова Гулнора“А.Наввоий” МФЙ раиси

-Қиз бола 17, базан 16 ёшда ҳам оналик, уй бекаси вазифаларини бажариши мумкин, аммо 17 ёшдаги йигит ҳали тўлақонли оила бошлиғи вазифасини бажаришга тайёр бўлмайди. Баъзида бу келинни куёвга  етарли даражада  ҳурмат қилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Аҳолининг никоҳдан ўтиш ёши кузатилганда, улар  24-25ёшдан бошлаб, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиб, ўзини таъминлай олгандагина никоҳдан ўтиб, фарзандли бўлганлиги ва бу ҳолат аҳоли тез суръатда  ўсишини олдини олиб, аҳоли ўсиши сифатини яхшилайди ҳамда иқтисодий тараққиётга,   ёшларнинг интелектуал ўсишига таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда никоҳ ёшининг қонуний узайтирилиши борасида ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда айрим ота-оналар қизларини эрта турмушга бериш асоратларини ҳанузгача  тушуниб етишмаяпти. Айниқса, ҳар бир ота-она олдидаги ўз фарзандини оилали қилишдек ўта масъулиятли вазифага нисбатан айрим ота-оналарнинг оддий хою-хавас ёки тўқликка-шўхлик сифатида қарашлари сўнгги йилларда жамиятимиздаги иллатлардан бири бўлиб қолмоқда.

 Ирода Муродова

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!