» » Дўстлик туманидаги сайёр қабулда 64 та масала ижобий ҳал этилди

Дўстлик туманидаги сайёр қабулда 64 та масала ижобий ҳал этилди

05 июнь 2020 г 1 288 Комментарии: 0

Дўстлик тумани, “Наврўз” маҳалласидаги 2-сектор штабида марказий муассасалар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбар ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида Дўстлик, Арнасой ҳамда Мирзачўл тумани фуқароларининг мурожаатлари тингланди.Тадбир карантин талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилди.

Сайёр қабул Дўстлик туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Марғуба Анорова учун муваффақиятли бўлди.

- Турар жойимиз кўп йиллардан буён таъмирталаб аҳволда эди. Ўзимиз таъмирлаймиз десак, қўлимиз калталик қиларди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда шу масала бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхоновага шу бўйича мурожаат қилдим.

-Вазир ўринбосари мурожаатимни тинглаб, ижобий ечим топишига ёрдам берди. Эндиликда уйимизнинг таъмири учун Республика касаба уюшмаси Федерацияси томонидан 9.0 миллион сўм ажаратиладиган бўлди. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги мутасаддилари менга турли пишириқлар тайёрлашга мўлжалланган печь ҳам берилишини айтишди. Бу орқали оиламдан ажралмаган ҳолда ўзим ҳам ишли бўламан,-дейди Марғуба Анорова.

Сайёр қабулда турар жой билан боғлиқ яна бир масала “Чинобод” маҳалласи, Туркистон кўчасида яшовчи Сурайё Раҳмонова томонидан тилга олинди. Туман ҳокимининг фармойиши билан 2019 йилда С.Раҳмоновага “Мевазор” маҳалласидан якка тартибда уй-жой қуриш учун 3,0 сотих ер майдони ажратилган эди. Турли сабаблари билан оила соҳиби белгилаб берилган жойдан турар жой қуролмаган. Бу масалани ҳал этишни туман ҳокимлиги ўз зиммасига олди.

- Сайёр қабулга жуда тушкун кайфиятда келган эдим. Қандай қилиб уйимизни қуриб олиш ташвиши тинчлик бермаётган эди. Мутасаддиларга учрашдим. Ишонасизми? Муаммоларим тўла ҳал бўлди. Туман ҳокимлиги уйимни қуриб битиришда ёрдам бермоқчи. Бундан жуда хурсандман. Хурсандчилигимнинг яна бир сабаби, турмуш ўртоғим ҳам, ўзим ҳам ишсиз эдик. Тез кунда ишга жойлашадиган бўлдик. Шундай хушхабарлардан қувонмай бўладими?-дейди Сурайё Раҳмонова.

Тадбирда барча мурожаатлар мутасаддиларнинг диққат эътиборида бўлди. Айниқса, хотин-қизлар масаласига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова алоҳида ёндашди.

- Туманларда хотин-қизлар бандлиги бўйича алоҳида иш олиб боришимиз лозим,-дейди Элмира Баситхонова. - Менга ишсиз аёлларни ўқитиш бўйича таклифлар билдиришди. Таклифни қўллаб-қувватладим. Хотин-қизларимиз ҳунармандчилик бўйича қисқа муддатли курсларда таълим олишса, ишсизларни сони камаяди. Бу эса камбағалликка барҳам беришга ёрдам беради. Ўз навбатида аҳолининг ҳам мурожаатлар ҳам қисқаради.

Шу кунги сайёр қабулда суд, ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бошқа масалалар бўйича 136 киши 145 та муаммоли масалалари билан иштирок этишди.

Тадбир статистикасига аҳамият берадиган бўлсак, шу куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энг кўп, 36 киши 45 та муаммолар билан мурожаат қилган. Шулардан 38 таси ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида жами мурожаатларнинг 64 таси шу ернинг ўзидаёқ ечимини топган бўлса, 8 таси керакли маслаҳатлар берилди. Қолган барча масалалар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Тадбир давомида Қозоғистон Республикасида тавуллуд топган, фуқаролиги бўлмаган шахслар Жунусов Шукур Хамраевич ҳамда Ерманова Шоҳида Амировналарга Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова томонидан тақдим этилди.

Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!