Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўзини-ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари борлар рағбатлантирилди
12 июнь 2020 г 1 954 Комментарии: 0
Коронавирус пандемияси бутун дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Мазкур пандемик вазият нафақат инсонлар саломатлигига балки кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига ҳам ўз тасирини ўтказмасдан қолмаяпти.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан карантин пайтида халқимиз учун қулайликлар яратиш, айниқса уларни иш билан таъминлаш борасида уларга кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки пандемия туфайли кўпгина оилалар даромади камайиб, камбағал аҳоли ва ишсизлар сони ошганини кузатиш мумкин. Шу сабабли Президентимизнинг қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил 8 июнь куни «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилиб, етмишга яқинлашди.
Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши қувонарли, – дейди Арнасой туманида эндигина тикувчилик фаолиятини бошлаган Ҳадича Бўрибоева . – Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмаслиги эса уларнинг янада рағбатлантиришга хизмат қилади. Албатта, бу ҳужжат турли касб эгалари ва ҳунармандларнинг кўнглидаги иш бўлди.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!