» » “Ёшлар ойлиги” доирасида зоминлик ёшлар билан вилоят ташкилот раҳбарларининг учрашувлари ташкил этилди

“Ёшлар ойлиги” доирасида зоминлик ёшлар билан вилоят ташкилот раҳбарларининг учрашувлари ташкил этилди

23 июнь 2020 г 1 601 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, 30 июнь Юртимиз бўйлаб Ёшлар куни кенг нишонланади. Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан июнь ойи – “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган.

Ушбу ойлик доирасида жорий йилнинг 18 июнь куни Жиззах вилояти прокурори И.Эргашхаджаев билан,  19 июнь куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров билан, 20 июнь куни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов билан Зомин тумани ёшларининг масофавий учрашуви бўлиб ўтди.

Онлайин тарзда ташкил этилган учрашувда ички ишлар профилактик ҳособида турган вояга етмаган ёшлар, ўрта-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этди.

Учрашувда мутасаддилар ёшларнинг қизиқишлари, муаммолари ҳамда таклифларини ўргандилар.

Хусусан, тадбир аввалида сўз олган вилоят раҳбарлари мамлакатимизда бугунги кунда ёшларимиз учун барча соҳаларда кенг имконият ва шароитлар яратилаётгани, айниқса, тадбиркорлик соҳаси билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларимизни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани, соҳага оид қонунчиликнинг такомиллаштирилаётгани, тадбиркорлик субъектларига кўплаб имтиёзлар берилаётгани, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш кўлами кенгаяётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан мавжуд муаммо ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Ўз ўрнида мутасаддилар ёшларни жамиятда янада фаол бўлишга, ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун тинимсиз интилишга даъват қилишди ҳамда келгусида мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшишлари учун ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб, ўз таклиф ва маслаҳатларини бердилар.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!