» » Дўстликда ўғит сотган фермернинг қилмиши фош бўлди

Дўстликда ўғит сотган фермернинг қилмиши фош бўлди

23 июль 2018 г 2 589 Комментарии: 0

Чўл шароитида экин майдонига маҳаллий ўғит билан биргаликда минерал ўғитларнинг аҳамияти катта.

Боиси, ернинг шўрланиш даражаси юқори бўлганлиги сабаб бундай ўғитларни қўллаш орқали юқори ҳосил олинади. Лекин таъминотчи ташкилотлар томонидан ғалла ва ғўза парвариши учун етказиб берилган кимёвий ўғитларни ҳамма фермерлар ҳам экин майдонга мақсадли ишлатмаётгани ачинарли ҳол.

Туманда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларидан бирига раҳбарлик қилаётган Жаббор Тўраев (исми ва фамилияси ўзгартирилган) далага ўғит сочишнинг осон йўлини топди. У таъминотчи корхонадан 5,0 тонна миқдорида аммиакли ўғитни ўз даласига олиб келиб, 2,0 тоннасини ғўза парвариши учун ишлатди. Қолган уч тоннасини эса такрорий экин сифатида экмоқчи бўлган қовунига ишлатишни кўзлаб яшириб қўйди.

Дўстлик туман ҳокимининг қарорига биноан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларида 2018 йил пахта ҳосилини етиштириш учун берилган Аммиакли селитранинг ғўза майдонларига сифатли ишлатилиши доимий мониторинг қилиб борилади.

Кўпчилик фермерлар қатори Ж.Тўраев даласи ҳам ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилганида шубҳали кўринди. Фермер эса дастлаб олиб келиниб, ерга солиниши лозим бўлган ҳамма кимёвий воситалар рисоладагидек ишлатилгани айтди. Ғўза майдонларини кўриб, минерал ўғитлар берилган далаларни яхши фарқлай оладиган ишчи гуруҳ аъзолари бу гапларга ишонармиди? Кейинчалик фермер ўз айбини тан олиб 3,0 тонна аммиакли селитрани сотиб юборилганини айтди. Аслида у номаълум мижозга 1,5 тонна ўҚитнинг ҳар қопини 40,0 минг сўмдан пуллаб, қолган 1,5 тоннасини эса ўзи мақсад қилгандек, қовун даласига ишлатиш учун яшириб қўйгани маълум бўлди.

Бу ҳолат юзасидан керакли ҳужжатлар тайёраниб, Ж.Тўраев қонун олдида жавобгар бўлди.

Лекин, бизни бир савол қийнайди. Фермернинг бу қилмишини нима деб изоҳлаш мумкин? Албатта, хиёнат. Халқига, Ватани тараққиётига нисбатан хиёнат дейиш бошқа жавоб тополмадик.

Ўз вақтида ғўза агротехникаси талабини бажариш фермер учун жуда муҳим юмуш ҳисобланади. 3,0 тонна ўғит пахта ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошириши, бу эса фермерга, унинг оиласига келтирадиган даромадни кўпайтиришини ўйламайдиган "деҳқон"ларнинг қилмиши ҳаммани ташвишга солади. 

Президентимиз томонидан фермерлик ҳаракати қўллаб қувватланмоқда. Имтиёзли кредитлар, иш ҳақлари бериб борилаяпти. Шундай бўлсада, юртга фидойилик туйғуси ўрнига вақтинча ўз ҳамёни қаппайиб юришини ўйлаган Ж.Тўраевнинг хиёнаткор қилмиши кўпчиликка ибрат бўлиши лозим.

Ғофур Раҳмонов,

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг

Дўстлик туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!