» » Арнасойда аҳолини камбағалликдан чиқариш учун курка тарқатилди

Арнасойда аҳолини камбағалликдан чиқариш учун курка тарқатилди

09 июль 2020 г 1 002 Комментарии: 0

Камбағалликни камайтириш ва аҳоли даромадини оширишнинг энг самарали йўли бу фуқароларни боқиманда кайфиятдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат бўлиши лозим.

Айни дамда Арнасой туманида ҳам камбағалликни камайтириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар камбағаллик рўйҳатида қайт этилган.

Шу боис “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан заруратга қараб 19 млн 500 минг сўм пул маблағлари ажратилди ва 45 та хонадонларга 7 донадан курка паррандалари тарқатилди.

Албатта, бундай содда усул ўз самарасини беради. Энг асосийси, берилаётган паррандалар учун бирор ҳужжат ёки кафолат талаб этилмайди.

Қийин шароитларда яшаётган аҳолини камбағалликдан чиқариш учун кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ва берилаётган маҳсулотлар, биринчи навбатда шу тоифадаги оилалар, ишсизларга тақдим этиш ишлари давом этмоқда. 

Муҳиддин СУЯРОВ,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Арнасой туман бўлинмаси раиси,

Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!