» » Жиззахдан ўтган «Тошкент-Термиз» йўлида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди

Жиззахдан ўтган «Тошкент-Термиз» йўлида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди

14 июль 2020 г 1 019 Комментарии: 0

Жиззахда халқаро аҳамиятга эга «Тошкент-Термиз» М-39 автомобиль йўлининг 953 ҳамда 948 км.га шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур шовқин чиқарувчи чизиқлар нимаси билан аҳамиятли, қандай вазифани бажаради деган саволлар туғилиши табиий. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, транспорт воситаси ушбу чизиқдан ўтаётганда шиналарнинг ишқаланиши натижасида чиқаётган овоз ҳайдовчининг ҳушёрлигини оширади.

Бу эса узоқ масофага ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолишларининг олдини олиш ва уларни сергак ҳолда ҳаракатланишига, турли нохуш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!