» » Зоминда “Ҳуқуқий ахборот куни” ҳалқ сайли ўтказилди

Зоминда “Ҳуқуқий ахборот куни” ҳалқ сайли ўтказилди

24 июль 2018 г 2 608 Комментарии: 0

Сайлнинг асосий мақсади, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш,қўллаб-қувватлаш, ижтимоийҳаётини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва уларни ҳуқуқий маданиятинишакллантиришдан иборат.

Ўтказилган ушбу сайлда вилоятдаги ва Зомин туманидаги мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этишиб, фуқароларнинг ижтимоий фаолликлари ваҳуқуқий маданиятларини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича мақсадли тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишди.

Шу билан бирга, "Истиқлол авлоди” ННТ мутахассислари томонидан сайёр қабуллари ташкил этилиб, тарғибот-ташвиқот кўргазмалари ва тарқатма материаллар орқали фуқароларга одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларни ижтимоий-хуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмлари, ноқонуний миграциянинг оғир оқибатлари ҳамда хорижга чиқишнингқонуний асослари ҳақида ҳукуқий тушунчалар бериб борилди.

Тадбир давомида 300 дан зиёд фуқароларни қизиқтирган саволларибўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли ижтимоий-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича аҳолини огоҳ этишга ваҳуқуқий маданиятини шакллантиришга оид Миграция бўйича ҳалқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган "USAID” агентлигининг «Одам савдосига қарши курашиш» лойиҳаси доирасида тайёрланган "Долзарб алоқа тармоғи” акс эттирилган 350 дона ҳар-хил тарқатма материаллар тарқатилди.

С.Юнусов "ISTIQLOL AVLODI”

ННТ ҳуқуқшуноси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!