» » Жиззахда сувдан самарали фойдаланилмоқдами?

Жиззахда сувдан самарали фойдаланилмоқдами?

25 июль 2018 г 2 581 Комментарии: 0

Вилоятимиз фермерлари оби-ҳаётдан оқилона фойдаланиб, 82 минг 900 гектар майдонда парваришланаётган ғўзадан мўл ҳосил олишни мўлжалламоқда.

"Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор икки ойлиги” доирасида белгилаб олинган чора-тадбирлар ёзги суғориш мавсумида сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим омил бўлаётир.

Шароф Рашидов тумани деҳқонлари бу йил пахтадан кўзланган ҳосилни етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишаяпти. Туманда ҳар бир фермер ва ҳудудлар кесимида ғўза қатори ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суспензия қилиш, зараркунандаларга қарши курашиш, кимёвий ва биологик ишловларни сифатли ўтказиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилган. Ҳозирда туманда 46 та "ОВХ 600” техникалари ғўзани суспензия усулида озиқлантиришга йўналтирилган.

—Кечаси суғориш сув сарфини камайтиради,ғўзанинг сувга қонишини таъминлайди,—дейди "Азамат” фермер хўжалиги иш юритувчиси Азамат Болбеков.— Қолаверса, биологик стимуляторлар билан қўшимча озиқлантириш тадбирларининг тунда амалга оширилиши юқори ҳосилдорлик гаровидир. Шу маънода, механизатор ва сувчиларга кечки овқат ҳамда ярим тунда енгил тамадди ташкил этилиб, агротехник тадбирларнинг қуёш ботгандан сўнг бажарилишига эришаяпмиз.

Муқимбой ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!