» » Вьетнам делегацияси Жиззах инвестицион имкониятлари билан танишди

Вьетнам делегацияси Жиззах инвестицион имкониятлари билан танишди

26 июль 2018 г 2 818 Комментарии: 0

Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси вакиллари 25 июль куни Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий имкониятлари, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарда бўлди. 

Жиззах шаҳридаги замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган "Жиззах текстиль”, "Silk expert processing”, Зомин туманидаги "Zomin asl ipak tolasi” масъулияти чекланган жамиятларидаги пахта ва пиллани чуқур қайта ишлаш жараёни, корхоналарнинг экспорт имконияти вьетнамлик ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.
7 (1).JPG
"Жиззах” эркин иқтисодий зонасида меҳмонларга хорижий ва маҳаллий ишбилармонларга яратилган имтиёзлар ва афзалликлар ҳақида маълумот берилди. Иқтисодий зонада қулай инвестициявий муҳит яратилгани, йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кенглиги таъкидланди. 
Хорижий делегация вакиллари учрашувда берилган маълумотлар, ишбилармонлар билан мулоқот ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этди. 
 Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!