» » Пахтакор туманидаги Истироҳот боғида тўқилган ёлғон тагида ётган ҳақиқатлар (видео)

Пахтакор туманидаги Истироҳот боғида тўқилган ёлғон тагида ётган ҳақиқатлар (видео)

15 август 2020 г 2 333 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда Пахтакор тумани, Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини, Самарқанд кўчаси, 4-А уй, 10-хонадонда рўйхатда турувчи “Азимова Сирғанинг мурожаати ва Пахтакор тумани паркда яшаётган онахонга нима бўлди? У нега бу аҳволга тушган эди, туман ва маҳалладаги коррупция онахонни шу куйга солдими? Энди мутасаддилар нима қилмоқчи, 70 кирган момо жамоатчиликдан ёрдам сўрайди, видеони кўринг ва унга бефарқ бўлманг” деб номланган сарловҳа остида видеолар тарқалди.

Мурожаатда фуқаронинг Пахтакор тумани марказидаги Истироҳат боғига келиб яшаётгани, уйсиз, қаровсиз ҳолда қолгани ва мутасаддилар томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаётгани ва мазкур видеога берилган муносабатлар юзасидан ижтимоий тармоқда видеоларни тарқатган Шокир Мусаев исмли шахснинг муносабати келтириб ўтилди. 

Мазкур ҳолат аслида қандай бўлган? Ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Лекин вазият баён қилинганидек эмаслиги маълум бўлди.

Азимова Сирға 2016 йилнинг май ойида ўзига тегишли бўлган Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласи Миртемир кўчаси 19 уй 16 хонадонни 30 миллион сўмга сотиб юборган.

Азимова Сирға Ғалаба маҳалласидаги “барак” типидаги уйни сотиб олиб, ўз номига расмийлаштирилмаслигини ва у ерга доимий рўйхатга кира олмасигини билиб туриб мазкур ишни амалга оширган.

Бундан мақсад мазкур ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган янги уйлардан бирини қўлга киритиш бўлган.

Шундан сўнг фуқаро Азимова Сирға ўғли Бозоров Қодирбек билан бирга Ғалаба маҳалласидаги “барак” типидаги уйда яшаб келади. Уларнинг уйи эски типдаги барак уйлар бўлганлиги сабабли 2019 йилда “Илғор ҳудуд” лойиҳасига тушган.Ғалаба маҳалласидаги “барак” типидаги уйлар бузилгач уларга Пахтакор тумани, Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-массивдан 0,3 сотих ер майдони ажратилиб, уй қурилишига материаллар учун маҳалла жамғармаси томонидан 15 миллион сўм, хотин-қизлар қўмитаси томонидан 17 миллион сўм пул маблағлари берилган ҳамда уйнинг қурилишида мутасаддилар томонидан мунтазам ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, С.Азимовага Ғалаба маҳалласи томонидан 376 минг сўм моддий ёрдам пули бериб борилмоқда. Унга эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турганлиги сабабли ҳар ойда 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилади.

Яқинда Қурбон ҳайити муносабати билан ўзи даволанишда бўлганлиги сабабли 300 минг сўм пул ва 3 кг гўшт махсулотлари ўғли Қ.Бозоров оиласига берилди.

Қолаверса, фарзанди Қ.Бозоровга ҳам 300 минг сўм берилган. Бундан ташқари икки ой давомида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 1 қоп ун ва 5 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. 2020 йил 13 август куни саккиз юз саксон минг сўм ёрдам пул маблағлари берилган.

Азимова Сирға жорий йилнинг 30 июлдан 12 август кунига қадар қон босимининг ошганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмасида даволаниб чиққан. Даволаниш жараёнида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

12 август куни туман тиббиёт бирлашмасидан чиқиб, икки ўғлини келини билан уршуб қолганлиги сабабли, уйига бормасдан туман марказидаги маданият истироҳат боғига келди, шу ерда ўзини  видеотасвирга олишини сўраб телефон аппаратида ўзини видеотасвирга олдирган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра фуқаро Азимова Сирға “Ўта хавфли рецидивист” бўлиб, муқаддам 2002 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбли, деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Маҳкумага суд томонидан енгиллик берилиб 2002 йилнинг 3 декабрида жазодан озод этилган.

Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2003 йилда қайта жиноятга қўл уради. Яъни, Ўзбекиситон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳванд ҳамда психотроп моддалар савдоси) билан айбли деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Дарвоқе, у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг бир нечта моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳам содир этган.

Хуллас, Азимова Сирғанинг яшаш учун ўғли томонидан жой берилиши таъкидлансада, у жамоатчиликга "уйсизман" деб иддао қилмоқда.

Шунга қарамасдан Азимова Сирғани мурожаат қилган куннинг ўзида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича туман бўлими марказига олиб бориб барча яшаш учун шарт-шароитлар яратиб берилди.

Шу ўринда фуқаро Азимова Сирғани мурожаатини ижтимоий тармоқларга жойлаб, аслида ҳолатни туб моҳиятини билмай туриб, бизга маълум бўлишича ҳозирда чет элда бўлиб турган Шокир Мусаев исмли фуқаро вазиятни келиб тўлиқ ўрганиб кейин жамоатчиликка етказса мақсадга мувофиқ иш бўларди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!