» » Пахта уруғчилиги: амалиёт ва самара

Пахта уруғчилиги: амалиёт ва самара

20 август 2020 г 1 548 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида 2020 йил уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишга бағишланган кўргазмали семинар кенгаш ўтказилди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси билан биргаликда ташкил қилган семинарда “Жиззахагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Жиззах ҳудудий бўлими, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Жиззах илмий тажриба станцияси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластер ташкилотчилари раҳбарлари ва уруғчи агрономлар, элита уруғчилик лабораторияси мудирлари, уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Икки жойда – минтиқавий шаклда ўтказилган кўргазмали семинар иштирокчилари Дўстлик туманидаги “Бахтиёрбек” уруғчилик фермер хўжалиги ва Пахтакор туманидаги “Пахтакор элита уруғчилик” масъулияти чекланган жамиятида уруғлик пахта етиштириш ва тайёрлаш тажрибаси билан танишдилар.
Вилоят бўйича 2020 йил ҳосили учун тендер асосида танлаб олинган 277 та фермер хўжалигининг жами 7,5 минг гектар майдонида уруғлик пахта етиштирилмоқда. Жумладан, 2,7 минг гектарга «Султон», 2,5 минг гектарга «Бухоро-102”, 1,0 минг гектарга «Ан-Баявут-2», 1,0 минг гектарга “С-6524», 115,0 гектарга “Генофонд-2” ҳамда 6,0 гектарга “УзФА-713” ва 30,0 гектарга “УзФА-707” каби янги навлар экилган.
Ҳар йили пахта пишиш даврида уруғлик учун экилган ғўза майдонларининг навдорлигига баҳо берилади. Ғўзанинг апробация қилишга оид қўлланмага кўра, апробация ўтказиш даврида уруғлик фондини яратиш учун касалликлар ва зараркунандаларга чалинмаган, маҳсулдор, нав тозалиги юқори бўлган далалар танланади.
Апробация жараёнида уруғлик майдонларида кутилаётган ялпи ҳосил, уруғлик пахта миқдори, нав тозалиги, касалликлар билан зарарланиш даражаси аниқланади. Уруғлик учун экилган майдонларда ғўзалар вилт, (вертициллиоз, фузариоз), гоммоз касалликлари ҳамда қишлоқ хўжалик зараркунандалари билан зарарланган, кам ҳосилли, чанқатиб қўйилган, ривождан орқада қолган тақдирда ушбу майдонлар тегишлича ҳужжатлаштириб, апробация ўтказиш режасидан чиқарилади.
2021 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи субъектларни эртапишар, серҳосил, навдорлиги юқори, генетик жиҳатдан соф, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, тола сифати Давлат стандарт талабига жавоб берадиган районлашган, истиқболли ва янги ғўза навларининг сифатли уруғлик чигити билан таъминлашда апробацияни “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ташкил этиш бугун нима ишлар қилиниши керак?
Семинар кенгашнинг ялпи мажлисида “Ғўза навдорлигини аниқлаш бўйича апробация ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”, “Ғўза навларини тўғри жойлаштириш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишда ғўза апробациясининг мақсад ва вазифалари”, 2020 йил мавсумида уруғлик пахтани қабул қилиш ва хўжаликларни сара уруғ билан таъминлаш борасида пахта тозалаш корхоналарида тайёргарлик ишларининг бориши каби соҳадаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон фанлар академияси гинетика ва ўсимликлар эксперементал биологияси институти директори Абдужалил Наримонов, «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси Жиззах ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Анқаев, Агросаноат мажмуида устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бош инспектори Ўрол Қаршибоев ва бошқаларнинг маъруза ва ахботлари тангланиб, муҳокамалар бўлиб ўтди.
Семинар кенгашда уруғлик пахта экилган майдонларда апробацияни қонун талаблари асосида ўз муддатида сифатли амалга ошириш юзасидан зарур тавсиялар қабул қилинди.
4.JPG
6.JPG
14.JPG
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!