» » Зоминдаги қадамжолар: Кеча ва бугун

Зоминдаги қадамжолар: Кеча ва бугун

22 август 2020 г 1 196 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон" шиори остида нишонладиган бўлди.

Байрам арафасида турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган эди. Бу йил тадбирлар онлайн платформага кўчди. Масъуллар масофадан туриб конференцияда иштирок этдилар. Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ва Зомин туман бўлинмаси томонидан “Зоминдаги кадамжолар: Кеча ва бугун” мавзусида онлайн конференция ҳам шундай тадбирлардан бири ҳисобланади. 

Zoom платформаси орқали ташкил этилган видеоконференцияда тизим ходимлари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.

Зомин тумани зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бой масканлардан бири саналади. Ушбу қадамжолар бугунги кунда ёшларимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида ҳамда зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжолардан туристик мақсадларда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларда фикрлар алмашилди дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси раҳбари Ғанишер Сайдуллаев.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!