» » Жиззах вилоятида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди

Жиззах вилоятида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди

24 август 2020 г 1 051 Комментарии: 0

Шу кунларда Жиззах вилоятининг Зарбдор, Бахмал, Ғаллаорол ва бошқа туманларида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилмоқда.
Зомин туманидаги «Zomintumangaz» ҳудудий газ таъминоти филиалида ҳам «Табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари куч ва воситалари ҳамда тезкор хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўқув машқи ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машқи ғоясига кўра шартли равишда зилзила содир бўлиши натижасида маъмурий бинода ёнғин содир бўлади. Бинодаги ходимлар ва моддий-товар бойликлар, портлаш хавфига эга газ баллонлар, шунингдек, автотураргоҳдаги фуқаролар ҳамда автомашиналар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди ва ёнғин бартараф этилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга Зомин шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан замонавий ёнғин ўчириш ва қутқарув асбоб-анжомлари кўргазмаси намойиш этилди.
Бу каби ўқув машуғлотлари аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракатланиш кўникмасини шакллантиришга, қутқарувчиларнинг жанговар шайлигин ошириш ҳамда уларнинг касб маҳоратини оширишга хизмат қилади.

Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!