Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишлик чўпон ўйлари
27 июль 2018 г 2 510 Комментарии: 0
Падарибузрукворим – гарашалик Исохон ота шўролар даврида чўпонлик соҳасида оғир машаққатлар билан меҳнатқилиб, истиқлолнинг дориломон кунларини кўриш орзусида яшаган.
Ота ҳаёт бўлганларида шу йил 75 ёшга кирар эдилар. Нурота тизма тоғи бўйлаб оқшомҳукмрон. Виқорли тоғларнинг чўнг салобати кўнгилларга ажойиб ошуфталик бағишлайди. Узоқузоқлардан тоғжониворларининг бехос овозлари эшитилиб қолади. Жонга роҳат бахш этувчи ёқимли эпкин чўпон юзини силаб ўтади. Осмон тўла юлдузларнинг сирли жамоли, жозибадор тўлин ойнинг сахий нури билан чўмилган яшил адирлар, сирли чўққилардан иборат хушманзара табиат, борлиқ таровати чўпонни ўтмиш хотиралар сари етаклайди.
Ўшанда бўлим бошқарувчиси Усмон полвонникидаги бир маъракада уни қишлоқ оксоқоллари ўртага олишиб, хўжалик қўйларига чўпонлик қилишдек оғир вазифани бўйнига олишга мажбурлашди. Ахир, нима ҳам десин, кимсан эл оғалари ёрдам берамиз, қийналтирибқўймаймиз, - дея қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришди.
Мана шу сермашаққат фаолиятни бошлаганига ҳам ўн йилдан ошибди. Шу давр ичида ўша раҳбарлар, эл оғалариҳолинг қандай кечяпти, оиланг аҳволиқандай, деб хабар олганини, ёрдам берганини эслай олмайди. Ахир, жўжабирдай жон, уйда бешта фарзанди йўлига кўз тикиб турибди. Уларни тўкис еб ичиргиси, кийинтиргиси келади.
Унинг устига йиллар оғир келиб мана бир неча мавсумдан бери давлат режаси уддаланмаяпти. Шўролар давлати корчалонлари шароитни ҳисобга олмай режа белгилайди.Ҳар юз бош совлиқдан 130 тадан қўзи олиш керак эмиш. Қийин тоғ шароити, қишнингқор-қировли келиши, давлатнинг қишлов учун тегишли шарт-шароитларни яратиб бермаганлигини ҳисобга олганда ушбу режани бажариш афсонадай гап. Устига устак бугун хўжалик раҳбарига, эртага зоотехникка, индин бўлим бошқарувчисига битта қўй, битта ширвоз бериб юборилсин, деган «записка»ларнинг саноғи йўқ.
Қўзилатиш мавсумини эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Бу пайтда катталарнинг «маёпка»си бошланади. Ҳали туғилмаган «барашка», сур териларнинг эгалари чиқиб қолади. Давлат томонидан қўйларга ишлатиладиган сунъий воситалар эса, туғиладиганқўзиларни майиб-мажруҳқилиб қўймоқда. Режа бажарилмаса катталарнинг соладиган жаримасига хонавайрон бўласан, қаматиб юбораман, деб қўрқитишади. Ўзлари ишлатиб ёки «ҳазм қилиб» юбораётганқў-юқўзиларга оддий акт қилиб беришга ҳам қурбилари етмайди.
Чўпон-чўлиқларга қийин. Ишлаб бошлашибдики, маошларини вақтида ололмайдилар. Уларга яна осон тутишади. Чангаги гўштга,қозони мойга тўла, дейишади. Ҳар замонда ўзининг оиласидаги қўйини сўйишганда ҳам катталарнинг гап-сўзи, маломатига қолган, заҳарга айланган кунлар ҳам бўлган. Эл кўргулик тўй ва тадбир ўтказиш, шаҳарларга саёҳат қилиш, тантаналарга болалари билан бирга бориш, санаторийларда дам олиш ҳақида тасаввурқилмасаҳам бўлади.
Чўпоннинг хаёли бўлинди. Сурувнинг ҳуркак қўйлари бирдан гур этиб ўрнидан қўзғалди.Қўйчивонни қўрқув ва ваҳима босди. Наҳотки яна бўри? Синчиклаб атрофга назар солди.Қўйлар ўз тўдасидан ажралиб ёлғиз юрган йилқиданҳуркишган эди. «Хайрият», чўпон чуқур тин олди. Ўтган ҳафта сурув тоққа ҳайдаб келинган пайтда бўрилар тўдаси ҳужум қилди.Қўйларнинг бир нечтасини ер тишлатиб кетишибди. Бўриларҳужумини даф қилишнинг умуман иложи йўқ, осмон баланд, ер қаттиқ. Катталарга неча марта илтижо қилиб милтиқсўрашди, беришмади. Жайдари итлар бақувват бўрилар тўдасига бас кела олишармиди. Ўзингга даф қилиб қолишса нима қиласан? Тагингдаги нимжон эшак биланқаерга борасан? Совхоздан от сўрашди, беришмади.
Қишда-ку,қўяверасиз, ит азоби. Тун-у кун чўпон-чўлиқлар қўйлар билан овора. Нимжонлариниқорли далага ҳайдаб бўлмайди. Бир йили қишда қўйларнинг бир нечтаси қор бўронида қолиб кетган. Молларнинг қишдан чиқиши учун шароит яратилмаган. Қўра шиферланмаганлиги учун ичи ёғин-сочинда шалоббо бўлиб кетади. Катта ҳудуддаги қўрани чўпон-чўлиқларқийинчиликлар билан ўзлари тозалаб чиқишади.
Чўпон уйлари исимайди, ўтин муаммо. Телевизор, радио ва музлатгич каби нарсалар чўпонларнинг иш жойи тугул уйида ҳам йўқ.
Тоғ дараларидан тушаётган шаршараларнинг, пастликка қараб шошилаётган сойларнинг овози эшитилади. Аҳён аҳёнда қора чигирткаларнинг чириллаши сукунатни бузади. Ана, осмонда чироқларини липиллатиб ҳаво кемаси учиб ўтмоқда. Қандай бахтли одамлар, улар. Балки, бу ҳаво кемасидагилар УзоқШарққа, хизматдаги ўғиллари олдига учаётгандир? Икки ўғли у ерларда аскарликда юрипти. Қайтиб келганларидан сўнг, уларни уйли-жойли қилиши лозим. Ҳалиям мактабда аъло ўқишиб, олийгоҳларга талашиб-тортишиб, ўз кучлари билан кириб кетишди. Бўлмаса уларни ўқишга ўтказишга имконият қайда. Таниш-билиш ёки пулинг бўлмаса ўқишга кириш қийин дейишади. Ўзику олий маълумот ёки ҳеч бўлмаганда техникум дипломини ололмай қолди. Мактабда бошқа болалардан бирмунча яхши ўқир эди, аммо етимликнинг оғир шароити ўқишни тақозо қилмади.
Хаёллар, хаёллар… туганмас муаммолар. Ҳаёт қувончи-ю ташвишлари. Чўпон ўйларининг чеки йўқ. Фақат ўлма куним, деб яшашнинг ҳам чеки бордир, ахир. Бу чўпонликдаги саробга ўхшаш тирикчилик аждаҳодек ўз комига тортиб кетмоқда. Ундан ажралиб, чиқиб кетишнинг имкони йўқ.
Сурувни бошлаб юрувчи кўсам қўнғироғи жаранглади. Қў-юқўзилар аста-секин ўрниданқўзғалишмоқда. Туннинг рутубатли ва залворли сукунати ўрнини уларнинг сершовқин овозлари эгаллай бошлади. Тоғ ёнбағирлари ёришиб, тонг отаётганини пайқамоқда. Яна янги кун бошланади. Яна янги орзу-умидлар, яхши дамлар, ёруғ кунларга ишонч билан чўпон кунларни ўтказиб, тонгларни қаршилайверади.
Бу ёруғ кунлар орзуси чўпон тасаввурида мустақиллик, озодлик ва тинчлик дамлари, фаровонлик ва обод турмуш манзилларига етишиш бўлганлиги, шубҳасиз.
Акбар САИТҚОСИМОВ,
сиёсий фанлар номзоди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!