» » Жиззахда янги ҳарбий мажмуа фойдаланишга топширилди

Жиззахда янги ҳарбий мажмуа фойдаланишга топширилди

28 август 2020 г 1 741 Комментарии: 0

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда янги барпо этилган бино ва иншоотлар комплексини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги масъуллари, ҳарбий хизматчилар, кенг жаоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар учун қулай маиший шароит яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ҳарбий қисмларнинг ўқув-моддий базаси, ҳарбий шаҳарча ва полигонларнинг инфратузилмаси тубдан янгиланмоқда.
23.JPG
33.JPG
34.JPG

Соҳада янги бошқарув тузилмаси, ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилгани халқ ва армия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётир. Ушбу секторлар ташкил этилганидан буён “Халқ ва армия бир тану бир жон” шиори остида ҳарбий инфратузилмаларни модернизация қилиш ва тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур ҳарбий қисмда фойдаланишга топширилган иншоотлар ушбу ҳамкорлик натижасидир.

Мазкур ҳарбий қисм инфратузилмаси замон талабларига мос равишда капитал қурилди ва таъмирланди, мавжуд ўқув-моддий базаси янгиланди ҳамда замонавий ахборот-коммуникацион воситалар билан жиҳозланди.

Шаҳарчада ҳарбий хизматчилар шароитини яхшилаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида 1 минг 296 ўринли ётоқхона ва ўқув биноси янгидан қурилиб, замонавий ўқув анжомлари ва воситалари билан жиҳозланди.
24.JPG
15.JPG
9.JPG

Аутсорсинг асосида фаолият юритадиган 1 минг 200 ўринли ошхона, 600 ўринга мўлжалланган клуб, 20 ўринли тиббиёт пункти ҳам янгидан қурилиб, ҳарбийлар ихтиёрига топширилди.

Шунингдек, шаҳарчада 453 ўринли спорт зали ҳамда мини стадион, баскетбол, волейбол ва теннис майдонлари қурилди. 680 ҳарбий хизматчи маданий ҳордиқ олиш имконияти мавжуд 2 қаватли маънавият ва маърифат маркази, 1 минг 200 ҳарбий хизматчига мўлжалланган ҳаммом ва кир ювиш мажмуаси ҳам ҳарбийларимиз ихтиёрига топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳарбий қисм шахсий таркиби, барча иштирокчиларни Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий табриклади.
11.JPG
12.JPG
18.JPG

Ҳарбий қисмда қурилган янги бино ва иншоотлар эскиси билан таққослаганда, имкониятлар ғоят катта, – дейди ҳарбий қисм командири Жамшид Расулов. – Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган шахсий таркиб турли ҳарбий мусобақалар, жумладан, ”АрМИ-2020“ халқаро ўйинларида ҳам муваффақиятли қатнашмоқда. Катта эътибор ва ғамхўрлик учун Олий бош қўмондонимиздан миннатдормиз.

Тадбирда қисмнинг жанговар тайёргарлик аълочиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг I даражали “Намунли хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бир гуруҳ офицерларга навбатдаги ҳарбий унвонлар берилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Солиев сўзга чиқиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами билан табриклади.
22.JPG
13.JPG
10.JPG
36.JPG
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!