Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда 200 нафардан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминланди
27 июль 2018 г 2 531 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида хотин-қизларнинг бандлиги борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор.
Хабарингиз бор, кўплаб ҳомийларни жалб қилганҳолдақурилиб, ишга туширилган «Мирзачўл тикувчилик мажмуаси»да айни пайтда 200 нафардан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган. Бу ерда ҳозирда иш гавжумлигини кўриб, туманимизнинг янги даврга, тараққиёт томон юз тутганлигини ҳис қиласиз. Бир хилда тикувчи кийимида уларнинг иш устида кўриб ҳавасингиз келади. Уларнинг юз-кўзидан бугунги дориломон кунларга шукроналик туйғусиқалбида мужассам эканлигини илғаш қийин эмас. Ахир, шу иш билан уларнинг рўзғори тўкин, обод. Ишдан олган маоши билан фарзандларини тарбиялайди, айрим муаммоларга ўрин қолмайди.
Айримларини суҳбатга тортамиз.
– Оилада тўққиз жон билан баракда истиқомат қиламиз, – дейди тикувчи Латофат Жўрақулова. – Бизга ҳам янги қурилаётган коттежлардан бериладиган бўлди. Бу эътибордан жудаям мамнунмиз.Қилаётган ишимиз ўзимизга жуда маъқул. Сафдошларим ҳам ишли бўлганидан хурсанд.
– Икки нафар фарзандим бор, – Дилбар Турдиева. – Улар боғчага боришади. Маҳалламиздаги боғча ҳам таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда. Янги уйларқурилиши тугалланса, баракдан янги кошонамизга кўчамиз. Бу кунларни ҳам орзиқиб кутяпмиз. Турмуш ўртоғим эса янги бунёд бўлган чорва комплексида хизмат қиляпти.
Туманда "Обод қишлоқ” дастури бошлангунча, Дўстлик туманидаги "Фреш стил”турк қўшма корхонасида фаолият кўрсатган мирзачўллик Умида Муварова ушбу мажмуага бош усталикка ишга таклиф қилинди. У тикувчиларга бош-қош. У Тошкентда ҳам шу соҳада ишлаган. У бор тажрибасини ишга солиб, тикувчилик сирларини ўргатмоқда.
Мажмуага ёндош ҳашарчи тикувчилар учун мўлжалланган, палаткадаги тикувчиларга ҳам бирқур мўраладик. У ердаги тикувчилар ҳам бир муддат тикишдан бош кўтаргани йўқ. Ҳашарчи Фарида Хўжаева ўз ишидан мамнунлигини изҳор қилди. Қарасак, бош ошпаз Умида Шакарбоева бошчилигида Кўркам Йўлдошева, Санобар Исмоилова, Феруза Жунайдова каби ишчилар қозон бошида тикувчиларимизга паловхонтўрани тайёрлаш билан банд. Уларнингҳар куни тайёрлаётган мазали таомлари ишчиларга манзур бўлмоқда.
Тозагул АЛЛАНАЗАРОВА
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!