» » Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ бир гуруҳ Жиззахликлар тақдирланишди

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ бир гуруҳ Жиззахликлар тақдирланишди

28 август 2020 г 1 191 Комментарии: 0

Энг улуғ, энг азиз байрам Мустақилликнинг 29 йиллиги кенг нишонланаётган бугунги кунда вилоятимиз аҳлининг истиқлолни мустаҳкамлаш ва ислоҳотларни ривожлантиришдаги фидокорона меҳнатларига Президентимиз томонидан муносиб баҳо берилаётганлиги барчамизга катта ғурур, ифтихор бағишлайди.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча матбуотда эълон қилинган фармонига мувофиқ вилоятимизнинг бир гуруҳ пешқадам вакиллари мамлакатимизнинг Фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирландилар.

Улар орасида Ғаллаорол туманидаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Нарзулла Завадинов, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази педиатр шифокори Раҳбар Каримова, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорининг биринчи ўринбосари Миннигул  Муҳиддинова, “Жиззах ҳақиқати-Джизакская правда” газеталарининг бўлим муҳаррири Васил Илёсов ва бошқалар бор.

Уларни юксак давлат мукофотлари билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!

Вилоят ҳокимлиги Аборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!