» » Жиззахда демографик ҳолат қандай?

Жиззахда демографик ҳолат қандай?

27 июль 2018 г 3 759 Комментарии: 0

Доимий аҳоли сони.

Жиззах вилояти доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июль ҳолатига 1337,0 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 12,0 минг кишига ёки 101,9 %га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 627,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9 %), қишлоқаҳолиси сони 709,7 минг кишини (53,1 %) ташкил этди.

·АҲОЛИ СОНИ 12,0 МИНГ КИШИГА КЎПАЙДИ.

·ТИРИК ТУҒИЛГАНЛАР СОНИ 15,1 МИНГ НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТДИ.

·2,7 МИНГТА ВАФОТ ЭТГАНЛАР ҚАЙД ЭТИЛДИ.

·ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА 4,0 МИНГТА НИКОҲ ВА 0,6 МИНГТА АЖРАЛИШЛАР РЎЙХАТГА ОЛИНДИ.

Вилоят кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 июл ҳолатига энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов 210,5 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 15,7 %ни) ва Жиззах ш. 173,0 минг кишини(12,9 %), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод 27,3 минг киши (2,0 %) ва Арнасой туманида 44,8 минг кишини (3,4 %) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Ш.Рашидов 15,6 %ни, Жиззах ш. 12,9% ва Зомин13,0 %ни, Ғаллаорол 12,4%ни, Бахмал туманида 11,3%ни, аксинча энг кам ўсиш суръати Янгиобод 2,1%ни ва Арнасой туманида 3,4 %ни ташкил этди.

Туғилиш. 2018 йилнинг январ-июн ойларида15,1 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб(бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти22,8 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 промиллега ошган (2017 йилнинг январ-июн ойларида 21,9 промилле бўлган).

Туғилиш коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Жиззах ш. (17,5 промилледан 20,8 промиллега) ва Бахмал(25,1 промилледан 27,0 промиллега) вилоятларида сезиларли ўсган бўлиб, аксинча сезиларли камайиш Ғаллаорол (23,7 промилледан 22,6 промиллега) ва Мирзачўл (17,5 промилледан 16,8 промиллега) туманларида кузатилди.

Вафот этганлар. 2018 йилнинг январ-июн ойларида 2,7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,1 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан -0,3 промиллега камайди (2017 йилнинг январ-июн ойларида4,4 промилле бўлган).

Ўлим коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан биргина Янгиобод тумани (4,4 промилледан 6,0 промиллега) ўсган бўлиб, сезиларли даражада камайиши Бахмал (4,8 промилледан 4,3 промиллега) Ғаллаорол (4,8 промилледан 4,1 промиллега), Ш.Рашидов (4,3 промилледан4,1 промиллега) Зомин (4,5 промилледан 4,2 промиллега) ва Зарбдо(4,5 промилледан 3,4 промиллега) вилоятларида кузатилди.

2018 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 54,8 %и қон айланиш тизими касалликларидан, 8,8 %и ўсимталардан, 8,0 %и бахциз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,9 %и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,7 %и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 %и юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 15,3 %и бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 0,1 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 53,9 %и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 26,2 %и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 7,1 %и туғма аномалиялардан, 2,1 %и бахциз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 %и юқумлива паразитар касалликлардан, 3,6 %и овқатҳазмқилиш аъзолари касалликлариданва 6,4 %и бошқа касалликлардан вафот этган.

Табиий ўсиш. 2018 йилнинг январ-июн ойларида аҳолининг табиий ўсиши 12,4 минг кишини ташкил этиб, 2017 йил мос даврига нисбатан 1,0 минг кишига (2017 йилнинг январь-июнь ойларида 11,4 минг киши бўлган) ўсган.

Никоҳ. 2018 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 4,0 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 6,1 промиллени ташкил этди.

Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Ш.Рашидов (15,2 %), Ғаллаорол ва Зомин (13,8 %), Жиззах ш. (13,3 %), Бахмал (10,7 %) туманларига тўғрикелмоқда.

Никоҳдан ажралишлар.2018 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 0,6 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 0,9 промиллени ташкил этди. Ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Жиззах ш. (19,3%)Ғаллаорол (13,4%)Бахмал (12,2 %) туманларига тўғри келмоқда

Миграция. 2018 йил январь-июнь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 5,8 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 6,1 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 0,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 0,5 минг киши бўлган.

Миграция салдосининг юқори даражаси Бахмал туманида (минус 0,3 минг киши), Жиззах ш. ва Зомин туманида (минус 0,2 минг киши) қайд этилди.

Жиззах вилоятистатистика бошқармаси

Демография ва меҳнат статистикаси

бўлими бошлиғи

Л.Лукманова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!