Жиззахда уч нафар эгизак дунёга келди (фото)
Фориш тумани "Оқтом!” маҳалласидаяшовчи Қаюмовлар оиласида уч нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди.
Уларга яхши ниятлар билан Фотима, Зуҳра ва Захро деб исм қўйишди.
Онаси Матлуба Қаюмова мунтазам шифокорлар кўригида бўлиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилганлиги сабабли фарзандларини соғ-омон дунёга келтирди.
Соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади. Соғлом оилада камол топган қизалоқларҳам гўзал Ватанимизда ота-онаси орзу қилгандек камол топиб, халқнинг корига ярайдиган, юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишига ишонамиз.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)