» » Маълумотлар асоссиз. Зомин тумани ҳокимлиги томонидан тўловлар амалга оширилган

Маълумотлар асоссиз. Зомин тумани ҳокимлиги томонидан тўловлар амалга оширилган

05 сентябрь 2020 г 1 234 Комментарии: 0

“Жиззах ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 22 август сонида Зомин туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларининг бажарилмай келаётгани танқид остига олинган.

Хусусан, мақолада 2020 йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича Жиззах вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан Зомин туманидаги 14 та ер участкасининг архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган бўлса-да, унинг қиймати туман ҳокимлиги томонидан ҳозирга қадар тўланмасдан келаётгани таъкидланган.  

Бугунги кунда, мақолада келтирилган тўловлар Зомин тумани ҳокимининг 2020 йил 16 июль кунги 114ф-сонли фармойишига асосан тўлиқ амалга оширилган. Вилоят қурилиш бошқармасининг бундан кейинги архитектура ва режалаштириш ишлари учун ҳам тўловлар ўтказилиш жараёнида.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!