» » Жиззахдаги саҳоватпеша инсонлар меҳрибонлик уйида (видео)

Жиззахдаги саҳоватпеша инсонлар меҳрибонлик уйида (видео)

27 июль 2018 г 2 793 Комментарии: 0

Ўзбекларга хос болажонлик, меҳр-оқибат, ҳайр – саҳоват ҳеч бир халқда йўқ, дейдилар олам кўрганлар. Балки шундайдир. Лекин ҳақ гап.

Жиззахдаги Меҳрибонлик уйи ёнидан тез-тез ўтиб тураман. Деярли ҳар гал меҳрибонлик уйи дарвозаси олдида саҳоватпеша инсонлар машиналаридан ҳали у, ҳали бу нарсаларни тушираётган бўлишади. У хох озиқ-овқат, хох кийим кечак ёки болалар ўйинчоғи бўлсин, бирламчиси – кўнгилдан чиқариб, сўнгра меҳрга ташна дилларга қувонч бағишлаш мақсадида бўлади.

Куни кеча шундай саҳоватпеша инсон Фориш туманида фермерлик билан шуғулланувчи "Зиёкор қурилиш бизнес” МЧЖ раҳбари Эркин Эгамбердиев 29-сонли Меҳрибонлик уйига бу йилги деҳқончилик полиз маҳсулотлари билан болажонларни кўргани борди.

-Гап моддиятда эмас, - дейди "Зиёкор қурилиш бизнес” МЧЖ раҳбари Эркин Эгамбердиев. – Ота-она, оила мухитидан узоқ, аммо ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга озроқ бўлсада таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахт.

–Халқимизга раҳмат, Меҳрибонлик уйига мактаб ўқувчиларидан тортиб ҳокимлик вакилларигача келишади, кўнгил сўраб, меҳр улашиб. Мана энди Фориш туман ҳокимияти номидан ҳам тадбиркор фермер Эркин Эгамбердиев шундай совға-салом билан келибди, — дейди дейди 29-Меҳрибонлик уйи раҳбари Норқул Тоғаев. - Болажонларимиз ушбу саҳоватпеша инсонларга ўз раҳматларини айтишди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!