» » Пахтакорда тафаккур майдончаси ташкил этилди

Пахтакорда тафаккур майдончаси ташкил этилди

28 июль 2018 г 2 615 Комментарии: 0

"Адолат” социал-демократик партиясининг Пахтакор туман Кенгаши ташаббуси билан туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 6 та мактабгача таълим муассасаларида, шахмат майдончаси ташкил этилди.

- Менинг набираларим мана шу боғчада тарбияланиб улғаймоқда, – дейди Саидалиева Азизанинг бобоси Саидали бобо. – Ўзим спортчи бўлганим учун ёшларнинг ҳа­ракатчанлиги,хурсандчилиги менга бир олам завқ бағишлайди. Очиғи, бугун қувончимнинг чеки йўқ. Ўзингиз бир қаранг, болаларнинг кўзидан ўт чақнайди.

Ташкил этилган шахмат майдончасида болаларнинг ўзлари шахмат доначаси сифатида ўйнашлари уларда ўзароҳамжиҳатлик, дўстлик муносабатларини мустаҳкамламоқда.

Болажонлар билан гавжум шахмат майдончалари уларнинг ақлий қобилиятини ривожлантиришга, фаоллигини оширишга, мустақил фикрлашга хизматқилишига аминмиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!