Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » МИБ Жиззахда фуқаро фойдасига 62 млн. сўм компенсация пулларини ундирди
18 сентябрь 2020 г 1 008 Комментарии: 0
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 29.10.2019 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор К.Пулатов ҳисобидан ундирувчи Д.Пулатова фойдасига 62 млн. 154 минг 466 сўм миқдорида компенсация пули ундириш белгиланган.
Ушбу ижро хужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига дархол киришилган.
Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли идора ва ташкилотларга сўров хатлари юборилган ва қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Пулатовдан ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирилиши лозим бўлган пул маблағлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Шунга кўра, ижро хужжати ижроси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан иш юритувдан тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах шаҳар бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!