» » Фориш туман маданият маркази биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Фориш туман маданият маркази биноси фойдаланишга топширилди (фото)

07 октябрь 2020 г 1 447 Комментарии: 0

Таъмирдан чиқарилган маданият марказини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков иштирок этди.

Озодбек Назарбеков маданият маркази кириш эшигига тортилган лентани қирқар экан, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда маданият соҳасини изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб, ушбу замонавий маданият маскани кўп йиллар Фориш халқига хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари меҳмонлар ҳамроҳлигида қисқа вақт ичида маданият марказида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Бу ерда ташкил этилган туман тарихини акс эттирувчи музей, кутубхона, гимнастика зали, қўғирчоқ театри, Муҳтарам Президентимиз илгари сурган беш бош ташаббус ижросини таъминловчи тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Камол Фахрадов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев, туман ҳокимининг ўринбосари Фарруҳ Амиров ва бошқа туман жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!