» » Жиззахнинг чекка ҳудудларида даволаниш имконияти ва кўлами кенгайди

Жиззахнинг чекка ҳудудларида даволаниш имконияти ва кўлами кенгайди

31 июль 2018 г 2 792 Комментарии: 0

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ва етук авлодни вояга етказишни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бириҳисобланади. Бугунги кунда юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада оширишга жиддий эътиборқаратилмоқда.

Президентимизнингҳар бир маърузаси ва нутқида, турли учрашувларда халқимизни розиқилиш учун, энг аввало, унинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш ниҳоятда зарурлиги алоҳида таъкидланаётир. Бу борада Арнасой туманида ҳам тизимли тадбирлар амалга оширилаяпти.

Бугунги кунда туман аҳолисига 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника, 100 қатновга мўлжалланган 1-, 2-сонли қишлорқ оилавий поликлиникалари, 50 беморга хизмат кўрсатиш қувватига эга Б.Файзиев қишлоқ врачлик пункти ҳамда 84 ўринлимарказий шифохона, тез ёрдам ва стрелизация бўлимлари ишлаб турибди.

Ўтган йили шифохонада инвестиция дастурига асосан 2 миллиард 450 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган эди. Бу аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш имкониятини яратди. Туман марказий поликлиникаси ҳам замон талабларига тўла мослаштирилган. Бу ерда шифокорлар учун ҳам, беморлар учунҳам барча қулайликлар яратилган.

Шифокорлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини оширишнинг барча усулларидан унумли фойдаланишмоқда. Замонавий тиббиёт техникалари билан жиҳозланган шифо масканларида ҳар қандай беморнинг дардини бир зумда аниқлаш, ташхес қўйиш, даволаш муолажаларини олиб бориш имконияти мавжуд. Шунинг учун ҳам эндиликда арнасойликлар ўз дардига даво излаб вилоят маркази ёки бошқа шифохоналарга боришлари шарт эмас. Чунки, даволаниш учун барча имконият ва шароитлартумандаги шифо масканларида муҳайё этилган.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!