» » Жиззахда намунали хизмат кўрсатаётган савдо нуқталарига стикер берилмоқда

Жиззахда намунали хизмат кўрсатаётган савдо нуқталарига стикер берилмоқда

13 октябрь 2020 г 983 Комментарии: 0

Халқаро тажрибадан маълумки, стикерлар эътирофнинг бир шаклидир. Онлайн назорат касса машинасидан фойдаланаётган ва харидорга нақд пулда ёки пластик карта орқали тўлов қабул қилинганда онлайн НКМ чекини тақдим этаётган савдо нуқталарига “Бу жой онлайн НКМ билан жиҳозланган” стикери тақдим этилмоқда. Шу пайтга қадар Жиззах вилоятидаги 1053 та  савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарига шундай стикерлар берилди.

Бу харидорга нима беради? Аввало онлайн НКМ чекининг нимаси билан фарқли эканини билиб олишимиз керак. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса харид чекида  товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги  акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди;

Маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт. Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.

Айнан QR кодлар мазкур харид чекининг ўзига хослиги ҳисобланади. QR-код ишининг асосий тамойили унинг гиперҳавола тарзида ишлай олишидир. Бу кўп маълумот ҳақида хабар бериш зарур бўлган ҳолатларда ёки уни соддалаштириш керак бўлганда жуда қулай. QR-код суратлар маҳсулот ёки хизматни танлаш жараёнини осонлаштиришга қодир, чунки ўрам ёки реклама плакатидаги кичик квадратчада 4296 тагача рамзлар жойлаштирилган бўлиши мумкин. Улар матн тарзида жойлаштириш ноқулай ва қиммат бўлган маълумотларни сиғдира олади.

Бутун дунёда электрон тўловларни амалга оширишда QR-кодлардан фаол равишда фойдаланилади. Амалиётда у қуйидагича кўринишда:

- харидор ўз банк тўлов картасини смартфондаги иловага боғлайди;

- савдо тармоқларида харид қилишда ёки хизматлар учун тўловни амалга оширишда у банк картасидан фойдаланмасдан мазкур илова ёрдамида ҳисоб-китоб қилади.

Шу сабабли мазкур турдаги назорат касса машиналари ва виртуал кассалар қулай, шаффоф, харидор учун ҳам манфаатли ҳисобланади.

- Онлайн назорат касса машинаси қулайликлари билан бизга маъқул келмоқда. Бу турдаги назорат касса машинасида чек сақлаш имконияти чекланмаган. Фискал хотирали касса аппаратларида 2000 та чекдан сўнг қайта чек ўрамини ўрнатиш керак эди. Онлайн касса машинасида 20000 тагача товарнинг номланиши бор. Яна бир қулайлиги, илгари янги товар номини қўлда ёзиб киритиш керак эди. Энди маҳсулотнинг штрих коди киритилса, аппарат хотирасида автоматик равишда товар номланиши пайдо бўлади. Энди виртуал кассани ҳам ўрнатиш ниятидаман, - дейди Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор Аброр Содиқов.     

Жиззах вилояти Давлат солиқ идоралари томонидан қонунчиликка биноан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўтган йил якуни бўйича йиллик тушуми 5 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида  мазкур чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектларини мазкур турдаги НКМ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу пайтга қадар 1000 дан зиёд  тадбиркорлик субъекти онлайн НКМ ва виртуал касса тизимига ўтказилди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 2771 тага етказиш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлат солиқ қўмитаси томонидан “BI” технологияси асосида “Онлайн НКМ&виртуал касса” тизими орқали онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассадан чек тақдим этилишини масофадан назорат қилиш имкони яратилган.

Шерзод АБДУРАСУЛОВ,

Жиззах вилоят ДСБ сайёр солиқ текширувлари

бўлими давлат солиқ бош инспектори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!