» » Ери, иши, касби бор одам камбағал бўлмайди

Ери, иши, касби бор одам камбағал бўлмайди

14 октябрь 2020 г 989 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалардаги 19 минг 894 нафар ишсиз фуқародан 17 минг 442 нафарининг ёки 87,6 фоизининг бандлиги таъминланди.

Вилоятда давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни эҳтиёжманд оилаларга узоқ муддатли ижра, томорқа сифатида бериш аҳолини иш ва доимий даромад таъминлашнинг муҳим манбаи бўлаётир. Бу иш вилоятда энг катта ҳудудга эга бўлган Фориш туманида айниқса самарали амалга оширилмоқда.

Тумандаги Банд маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар рўйҳатига киритилган Фурқат Нурмонов оиласига ҳам фойдаланилмай турган лалми ердан 1,5 гектар ажратиб берилиши нафақат “Темир дафтар”дан чиқиш балки, бошқаларга ҳам ёрдам кўрсатиш икониятини яратди.
4.JPG

Оила бекаси Жамила опанинг тадбиркорлиги туфайли ажратилган ерга мева дарахтлари ўтқазилиб боғ яратилди. Боғ ҳосилга киргунга қадар эса кўчат қатор ораларига турли экин экиб фойдаланаётир.

Шу мақсадда олти кишилик оила аъзолари кўчат қатор ораларига сабзавот, полиз эканларидан ташқари мош, ловия, беда экишди. Сув чиқаришда туман хокимлиги кўмак берди. Барча экинлардан яхши даромад олган нурмоновлар оиласи кабағалликдан чиқиш билан бирга яқинларга ҳам кўмак беришди.

– Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ер ажратиб берилиши турмушини ўзгартириб юборди, – дейди оила соҳибаси Жамила Нурмонова. – Меҳнат қилган одам учун ер хазина экан. Берилган имкониятдан фойдаланиб, оиламиз билан қаттиқ ишладик. Ернинг ҳар қаричидан фойдаланиш учун алоҳида оила бўлиб чиққан ўғлимнинг, моддий қийналиб қолган бир синглимнинг ҳам оиласини ҳам ёнимизга олдик. Улар ҳам меҳнатларига яраша даромад қилиб “Темир дафтар”дан чиқишди.
6.JPG

Туманда аҳолининг турмуш фаравонлигини ошириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашда ердан фойдаланишга катта эътибор қаратилаётир. Биргина шу маҳалла ҳудудида адирликлар бағрида артизин қудуқлар қазилиб, 1 минг гектардан яқин ер оилаларга деҳқончилик қилишлари учун ажратиб берилди.

Албатта камбағалнинг қўли қисқа, ажратиб берилган ердан фойдалана олмайдиган оилалар ҳам бор. Шунинг учун ерга сув чиқаришда, кўчат ва уруғликлар таъминотида, маҳсулотни сотишда, иссиқхоналар барпо этиш, чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланишиларида туман хокимлиги томонидан ёрдам ҳам берилаётир.

Камбағалликни қисқартиришда амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳозиргача 223 та оила рўйҳатидан чиқарилди.
5.JPG

– Камбағалликни камайтиришда одамларга бир марталик моддий ёрдам эмас, ишлаб даромад топиш имкониятини яратиб беришга эътибор қаратилмоқда, – дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг бошлиғи, туман хокимининг ўринбосари Йўлдош Кенгашев. – Туман бўйича рўйҳатга олинган 557 та камбағал оиланинг муаммо ва имкониятлари ўрганиб чиқилиб, ҳар бирга ўзига хос амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида 17 та ўқув курслари ташкил этилиб, уйда ишсиз ўтирган фуқароларга турли касблар, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона ишлари ўргатилаётир. Туман меҳнат бўлими томонидан курсларнинг ўқитувчиларига 1 миллион 300 сўмдан маош, тенгловчиларга 320 минг сўмдан степендия тўлаш йўлга қўйилди.

Вилоятнинг барча туманларида аҳоли турмуш фаравонгини кўтаришда ердан, томорқадан фойдаланга устувор аҳамият қаратилаётир. Ҳусусан, шу пайтгача самарасиз фойдаланиб келинган лалми ерларда 12 та кооперативлар ташкил этилиб, уларда мингдан зиёд фуқарога бандлиги ва даромад олиш имконияти яратиб берилди. Аҳоли хонадонларидаги жами 76,2 гектар майдонларида 6 минг 941 та енгил конструкцияли иссиқҳоналар қурилди. Ҳар бир сектор ҳудудида яна камида 100 тадан хонадонда 1-1,5-сотихли жами 42 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш ишлари давом эттирилаётир.

Айни кунларда иссиқхоналарда эртаги экинлар, оилаларга ва ишлаб чиқариш кооперативларига ажратиб берилган лалми майдонларда келгуси йил ҳосили учун кузги ғалла уруғи экиш ишлари қизғин бораётир.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!