» » Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди

Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди

20 октябрь 2020 г 1 470 Комментарии: 0

15 октябрь куни муҳтарам Президентимиз бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланган эди.Йиғилишда белгиланган масалалар юзасидан Жиззах шаҳри бозорларида мавжуд аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, ун, тухум, шакар, ёғ нархларини назорот қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва албатта аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров ҳамда барча сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ шаҳардаги “Кўк бозор” деҳқон бозорида бўлди.

Аҳоли билан бевосита суҳбатда фуқароларимизнинг кўпчилиги айни пайтда бозорда тухум, шакар ва гўшт нархининг ошганлигидан норози эканлиги маълум бўлди. Шунингдек шаҳар ҳокими бозордаги тадбиркорлар билан ҳам вазият юзасидан суҳбатлашиб нархларни сунъий равишда оширмасликка, бозорда аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўтадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашга келишилди. Топшириқлар юзасидан тегишли ташкилотлар ва бозор маъмурияти назорат олиб бориши ва кунлик хисобот шахсан шаҳар ҳокими томонидан назорот қилиниши айтиб ўтилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!