Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах автомобиль заводи раҳбарининг таъкидлашича, Skoda моделлари қаторини «ҳамёнбоп ва оммавий автомобиллар» ҳисобига кенгайтирилади
22 октябрь 2020 г 3 598 Комментарии: 0
20 октябрь куни Сергели туманидаги Driver’s Village автосалонида Skoda линейкасидаги биринчи модель — Kodiaq’нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Жиззах автомобиль заводи бош директори Ойбек Аюбовнинг маълум қилишича, яқин ҳафталар ичида Тошкент ва Қўқонда яна иккита дилерлик марказини очиш режалаштирилмоқда.
Kodiaq минтақанинг иқлим ва эксплуатация шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқарилади ва унга 180 от кучи ҳамда 320 Нм айланувчи моментга эга турбодвигатель (2.0 Turbo) ўрнатилади. Автомобиль DSG 7 етти поғонали узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Шунингдек, у ёмон йўллар учун «ақлли» тўлиқ узатма ҳамда панорама томга эга.
Skoda Kodiaq иккита комплектацияда тақдим этилади:
«Мазкур соҳадаги мавжуд рақобатни ҳисобга олган ҳолда қўшимча опцияларга эга автомобилларимиз Россия ва Қозоғистондаги шу каби автомобиллардан қиммат турмайди», — дейди Аюбов.
Жиззах автомобиль заводи раҳбарининг таъкидлашича, кейинчалик Skoda моделлари қаторини «ҳамёнбоп ва оммавий автомобиллар» ҳисобига кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Skoda Kodiaq’нинг 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистон бозорига сотувга чиқиши кутилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Президент қарорига кўра, биринчи босқичда — 2020−2021 йилларда Volkswagen ва Skoda автомобилларини Ўзбекистонга тайёр ҳолда олиб кириш режалаштирилган. Фарғона, Тошкент ва Жиззахда дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилади. Иккинчи босқичда — 2022 йилдан бошлаб тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ташкил қилинади ва инвестициялар ҳажми, автомобиль экспорти масалалари ҳам ҳал қилинади.
Аввалроқ Жиззахдаги автомобиль заводда йиғиладиган Kia автомобиллари — Seltos ва К5 моделларининг нархлари эълон қилинганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!