Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда йилига 35 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга кластер ташкил этилади
27 октябрь 2020 г 1 109 Комментарии: 0
Республика Ишчи гуруҳи, шунингдек, Пахтакор туманидаги “SILVERLEAFE” МЧЖ лойиҳаси фаолиятини ўрганди.
Лойиҳа 2019-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, умумий қиймати 344,0 миллион АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келади. Йилига 35 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қуввати яратилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 500 нафар янги иш ўрни яратилган, шундан 300 нафар доимий иш ўрни ва 250 нафар мавсумий иш ўрнига тўғри келади.
Бугунги кунгача 23 дона юқори унимли ҳайдов тракторлари, 28 дона пахта териш машиналари, 12 дона култиваторлар, 62 дона агрегат ва бошқа техникалар, жами бўлиб 125 дона қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келинган. Ҳозирги кунда пахта териш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа бўйича кейинги босқичларда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пахта чигитидан ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уруғчиликни ташкил қилиш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!