Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 9 ой давомида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи қанча бўлди?(видео)
06 ноябрь 2020 г 1 070 Комментарии: 0
2020 йилнинг 9 ойи давомида Жиззахда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 093,1 минг сўмни ташкил этмоқда.
Бу миқдор қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари ҳисоблангандаги ҳолат. Ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 112,9 фоизни ташкил этган.
Тармоқлар кесимида:
Саноат корхоналарида ўртача иш ҳаққи 2 261,5 минг сўм, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 114,4 фоиз;
Қурилиш соҳасидаги ўртача иш ҳаққи 1273,1 минг сўм, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 67,7 фоиз;
Савдо соҳасида ўртача иш ҳаққи 2555,2 минг сўм, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 119,3 фоиз;
Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳаққи 1541,1 минг сўм, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 105,9 фоиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!