» » Форишда тўртинчи сектор аҳоли муаммоларини ҳал қилмоқда

Форишда тўртинчи сектор аҳоли муаммоларини ҳал қилмоқда

03 август 2018 г 2 720 Комментарии: 0

Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан биридир.

Мурожаатлар халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини акс эттиради. Шу боис юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, энг аввало, одамлар билан мулоқот қилиш, халқнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини чуқур ўрганиш ва ҳалқилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Осмонсой» маҳалласи аҳолисининг туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сардор Ражабов ва секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари билан бўлиб ўтган оммавий қабулида ичимлик сув таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, турар жойларни давлат кадастридан ўтказиш, соғлиқни сақлаш, электр энергияси таъминоти каби 8 та муаммолар ўртага ташланди.

Маҳалланинг Қорабулоқ қишлоғида яшовчи И.Нурматова ва Толбоши қишлоғида яшовчи И.Балхиевлар аҳолини ичимлик сув таъминоти қийнаётганини баён қилган бўлса, Нигора Раҳматова уй-жойига берилган кадастр ҳужжатлари йўқолгани ва уни тиклашда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат этди.

Оммавий қабул жараёнида аҳоли томонидан қилинган мурожаатларнинг 2 таси ўз жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Амалга оширилган ишлар салмоғи ҳали у қадар катта бўлмаса-да, давлат бошқаруви идораларини қишлоғу маҳаллаларга, оилаларга, ҳар бир инсонга янада яқинлаштираётган ушбу тизимдан одамлар хурсанд. Секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудда яшаётган аҳоли билан ҳамнафас бўлиш, муштарак мақсадлар йўлида ҳамжиҳатликда иш юритиш, эзгу ташаббусларни тўлиқ рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!