Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугун вилоятнинг Арнасой тумани ташкил топган кун
26 ноябрь 2020 г 1 169 Комментарии: 0
Жиззаx вилоятининг Арнасой тумани 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган. Арнасой тумани шимол ва шимолий-ғарбда вилоятнинг Фориш, жанубда Зафаробод, жануби-шарқда Паxтакор, шарқда Дўстлик ҳамда шимоли-шарқда Мирзачўл туманлари билан чегарадош.
Майдони 0,49 минг км². Аҳолиси 46 мингдан ортиқ (2020). Арнасой туманида 13 та: «Бобур», «О.Водий», «Ғолиблар», «Ғ.Ғулом», «Бўстон», «Янгибўстон», «Чинобод», «Бахтли», «Зарафшон», «Дўстлик», «Гулбаҳор», «Тинчлик», «Чўлқувар» каби МФЙлар бор. Маркази — Ғолиблар шаҳарчаси. Туман релефи кўпроқ текисликдан иборат.
Аxолиси асосан, ўзбеклар. Шунингдек, рус, қозоқ, тожик, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги – 1 км²га ўртача 16 киши.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!