» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди 

28 ноябрь 2020 г 1 828 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

Сессияда дастлаб, вилоят сайлов комиссияси раиси Аъзам Ихтиёров сўзга чиқиб, “Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округи бўйича ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида” маълумот бериб ўтди.

Сайлов комиссияси раиси Аъзам Ихтиёров

Хусусан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 3-“Бешқувур” сайлов округидан  сайланган Одилов  Фарход  Эргашевичнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилиб, барчага таништирилди.

3-“Бешқувур” сайлов округидан  сайланган депутат Фарход Одилов

Шунингдек, сессияда вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш ишлари аҳволи, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ва Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Нусуратулло Пардаев  “Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар хусусида маърузага чиқишди.

Вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев

Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Нусуратулло Пардаев

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!